https://sputniknews.uz/20261022/reja-paxta-terim-61405656.html
Режа бажарилди: Ўзбекистонда 4,6 млн тонна пахта терилди— 2018 йилдагидан икки баравар кўп
Режа бажарилди: Ўзбекистонда 4,6 млн тонна пахта терилди— 2018 йилдагидан икки баравар кўп
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 22 октябрга қадар 4,63 миллион тонна пахта терилди. Ҳосилнинг 76 фоизи машиналар ёрдамида йиғиб олинди. Пахта майдонлари, 2025 йил натижалари ва совет давридаги кўрсаткичлар билан таққослаш.
2026-10-22T16:19+0500
2026-10-22T16:19+0500
2026-10-22T16:22+0500
пахта
қишлоқ хўжалиги
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45714298_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f33f30bfb65999f43693f0ee2f6c3aa1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 4 миллион 630 минг тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган 4,5 миллион тонналик режанинг 103 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ҳосилнинг асосий қисми — 3 миллион 515 минг тоннадан ортиғи қарийб 3 мингта замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинди. Мамлакат бўйича механизациялашган терим улуши 76 фоизга етди.Хусусан, Жиззах вилоятида ҳосилнинг 98,5 фоизи, Сирдарёда 94,2 фоизи, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизи машиналар ёрдамида териб олинган.Таққослаш учун, 2025 йилда 875 минг гектар майдондан қарийб 4 миллион тонна пахта олинган. Демак, жорий мавсумда йиғиб олинган ҳосил ўтган йилги натижадан тахминан 630 минг тоннага кўп.Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 2,286 миллион тонна пахта хомашёси етиштирилган. Айни пайтда пахта терими ҳали якунлангани йўқ. Мамлакат бўйича 49 минг гектардан зиёд майдонда биринчи терим ишлари давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20261016/surxondaryo-viloyati-paxta-terish-rejasini-bajardi-61254960.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45714298_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f87bc4f8010614106f1dc4f0ec8a7f53.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пахта, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иқтисод, ўзбекистон
пахта, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иқтисод, ўзбекистон
Режа бажарилди: Ўзбекистонда 4,6 млн тонна пахта терилди— 2018 йилдагидан икки баравар кўп
16:19 22.10.2026 (янгиланди: 16:22 22.10.2026) Ўзбекистонда 22 октябргача 4,63 млн тонна пахта йиғиб олинди. Режа 103 фоизга бажарилди, аммо терим ҳали ҳам давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 4 миллион 630 минг тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган 4,5 миллион тонналик режанинг 103 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳосилнинг асосий қисми — 3 миллион 515 минг тоннадан ортиғи қарийб 3 мингта замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинди. Мамлакат бўйича механизациялашган терим улуши 76 фоизга етди.
Хусусан, Жиззах вилоятида ҳосилнинг 98,5 фоизи, Сирдарёда 94,2 фоизи, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизи машиналар ёрдамида териб олинган.
Таққослаш учун, 2025 йилда 875 минг гектар майдондан қарийб 4 миллион тонна пахта олинган. Демак, жорий мавсумда йиғиб олинган ҳосил ўтган йилги натижадан тахминан 630 минг тоннага кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 2,286 миллион тонна пахта хомашёси етиштирилган.
Жорий йилнинг 22 октябрига келиб эса йиғиб олинган ҳосил ушбу кўрсаткичдан икки баравар, 2024 йилдагидан эса қарийб 58 фоиз кўп бўлди. Шу даврда пахта майдонлари 1,1 миллион гектардан 889,5 минг гектаргача қисқарган.
Айни пайтда пахта терими ҳали якунлангани йўқ. Мамлакат бўйича 49 минг гектардан зиёд майдонда биринчи терим ишлари давом этмоқда.