Қашқадарёда 20 млрд долларлик лойиҳалар ва 50 минг иш ўрни учун дастур тайёрланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание по социально-экономическому развитию Кашкадарьинской области
Совещание по социально-экономическому развитию Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2026
Oбуна бўлиш
Қашқадарёда олтита саноат кластери ва эркин иқтисодий зона филиаллари очилади. GTL заводида эса учта йирик лойиҳа тайёр.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда 20 млрд долларлик лойиҳалар ва 50 минг иш ўрнини қамраб оладиган уч йиллик дастур тайёрлашни топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу вазифа вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда лойиҳа менежери ва бошқа масъуллар зиммасига юклатилди.
Давлат раҳбари газ, электр энергияси ва ер ости бойликларини юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ҳамда даромадли иш ўринларига айлантириш зарурлигини таъкидлади.
Жумладан, GTL заводида умумий қиймати 300 млн доллар бўлган учта йирик лойиҳа тайёр. Корхонадан олинадиган 430 минг тонна нафта негизида янги полимер ва нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 1,5 млрд долларлик лойиҳани амалга ошириш имконияти бор.
Деҳқонобод калий заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 365 минг тоннадан 600 минг тоннага ошириш мумкин. Кичик тоннажли кимё саноатида эса умумий қиймати 830 млн долларлик 30 дан ортиқ лойиҳа таклифи мавжуд.
Президент йирик корхоналар атрофида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирадиган кооперация занжирларини ривожлантириш вазифасини қўйди.
Йил якунигача Ғузор, Шўртан, Муборак, Деҳқонобод ва Нишонда олтита саноат кластери, Шўртан, Муборак, Яккабоғ ва Косонда эса "Қашқадарё" эркин иқтисодий зонасининг филиалларини ташкил этиш белгиланди.
Уларнинг инфратузилмаси учун дастлаб 250 млрд сўм йўналтирилади.
Шунингдек, Хитойнинг “FM World” корхонасида йиғилаётган трактор ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш ҳамда агродронлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.
Шавкат Мирзиёев принял участие в запуске новых проектов в Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Курорт, Nestle учун маҳсулот, чиқиндидан электр: Қашқадарёда $6 миллиардлик лойиҳалар
Янгиликлар лентаси
0