https://sputniknews.uz/20261022/mgu-tashkent-universiada-golib-61402912.html
МДУнинг Тошкент филиали талабалари III Универсиада ғолиби бўлди
МДУнинг Тошкент филиали талабалари III Универсиада ғолиби бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 19–21 октябрь кунлари бўлиб ўтган III Универсиадада МДУ филиали талабалари ғолиб бўлди. Мусобақада 14 та олийгоҳдан қарийб 400 нафар ёш қатнашди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети илк бор иштирок этди.
2026-10-22T15:26+0500
2026-10-22T15:26+0500
2026-10-22T15:26+0500
москва давлат университети (мгу)
университет
отм
спорт
мусобақа
тошкент
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/16/61402480_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_cc39dc2c66087ab986af5956f6f6301e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда 19–21 октябрь кунлари бўлиб ўтган III Универсиадада М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали талабалари ғолиб бўлди.Мусобақада 14 та олий таълим муассасасидан қарийб 400 нафар талаба иштирок этди. Россия олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиаллари қаторига илк бор Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жамоаси ҳам қўшилди.Талабалар мини-футбол, баскетбол, волейбол ва шахмат бўйича беллашди. Баскетбол, волейбол ва шахмат мусобақалари йигитлар ва қизлар ўртасида алоҳида, мини-футбол эса йигитлар жамоалари ўртасида ўтказилди.Универсиада нафақат Тошкент, балки Олмалиқ ва Жиззахдаги олий таълим муассасалари талабаларини ҳам бирлаштирди.Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали ижрочи директори Баҳодир Нурматов бундай тадбирлар талабаларни нафақат билим олишга, балки жисмоний фаолликка ҳам ундашини таъкидлади.Ғолиб ва совриндорлар Тошкентдаги "Рус уйи" томонидан медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.Универсиада "Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди. Мусобақалар Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалида ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20260907/tashkent-baumanka-filial-60278198.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/16/61402480_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_baa7eab1f87f4cb00c6cc1bcb9e9f6d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва давлат университети (мгу), университет, отм, спорт, мусобақа, тошкент, видео
москва давлат университети (мгу), университет, отм, спорт, мусобақа, тошкент, видео
МДУнинг Тошкент филиали талабалари III Универсиада ғолиби бўлди
МДУнинг Тошкент филиали талабалари III Универсиада ғолиби бўлди. Тўрт спорт турида 14 та ОТМдан 400 га яқин талаба беллашди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда 19–21 октябрь кунлари бўлиб ўтган III Универсиадада М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали талабалари ғолиб бўлди.
Мусобақада 14 та олий таълим муассасасидан қарийб 400 нафар талаба иштирок этди. Россия олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиаллари қаторига илк бор Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жамоаси ҳам қўшилди.
Талабалар мини-футбол, баскетбол, волейбол ва шахмат бўйича беллашди. Баскетбол, волейбол ва шахмат мусобақалари йигитлар ва қизлар ўртасида алоҳида, мини-футбол эса йигитлар жамоалари ўртасида ўтказилди.
Универсиада нафақат Тошкент, балки Олмалиқ ва Жиззахдаги олий таълим муассасалари талабаларини ҳам бирлаштирди.
"Универсиадада нафақат Тошкентдаги, балки вилоятлардаги, жумладан, Олмалиқ ва Жиззахдаги олий таълим муассасалари ҳам қатнашаётгани жуда қувонарли. Ёшлар универсиадада иштирок этиш ва ҳамкорликдаги тадбиримизга ўз ҳиссаларини қўшиш учун атайлаб уч кунга келишди", — деди "Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёшлар дастурлари координатори Асия Эрдниева
Sputnik Ўзбекистон мухбирига.
Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали ижрочи директори Баҳодир Нурматов бундай тадбирлар талабаларни нафақат билим олишга, балки жисмоний фаолликка ҳам ундашини таъкидлади.
"Бундай тадбирлар куч, ирода ва руҳиятни бирлаштиради. Ўйлайманки, бу ерда нафақат аъло баҳоларга ўқийдиган, балки ўз саломатлигига ҳам эътибор берадиган талабалар жам бўлган", — деди у.
Ғолиб ва совриндорлар Тошкентдаги "Рус уйи" томонидан медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Универсиада "Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди. Мусобақалар Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалида ўтказилди.