https://sputniknews.uz/20261022/kredit-ortiqcha-talablar-topshiriq-61399614.html
Мирзиёев кредитлашдаги ортиқча талабларни бекор қилишни топширди
Мирзиёев кредитлашдаги ортиқча талабларни бекор қилишни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кредитлашга оид ортиқча ҳужжатлар бекор қилинади. Президент Қашқадарёдаги йиғилишда 102 турдаги ҳужжатнинг 22 таси кредитга алоқасиз, 53 таси ҳақидаги маълумот эса электрон тизимларда борлигини билдирди.
2026-10-22T13:04+0500
2026-10-22T13:04+0500
2026-10-22T13:04+0500
кредит
шавкат мирзиёев
жамият
банк
маҳалла
бизнес
қашқадарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47637972_0:14:1104:635_1920x0_80_0_0_4a4d999aa80e80892a99d3375a41ae27.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда банклар томонидан кредит ажратишдаги ортиқча бюрократик талабларни қисқартириш вазифасини қўйди.Қайд этилишича, ҳозир кредитлаш жараёнида 102 турдаги ҳужжат талаб қилинади. Уларнинг 53 тасига оид маълумотлар ахборот тизимларида аллақачон мавжуд, яна 22 турдаги ҳужжатнинг кредитга алоқаси йўқ.Президент ушбу ортиқча талабларни бекор қилишни топширди.Йиғилишда банклар аҳоли ва тадбиркорларнинг лойиҳаларига маблағ етказишда амалий натижа кўрсатиши зарурлиги таъкидланди. Бундай ёндашув аввал Андижон вилоятида муҳокама қилинган. Ўшанда кредитлашни пул оқими ва буюртмаларга боғлаш учун 20 та янги молиявий маҳсулот яратиш вазифаси қўйилган эди. Энди мазкур ёндашув Қашқадарёда ҳам натижа бериши керак.Хусусан, Андижондаги йиғилишда 500 миллион сўмгача бўлган лойиҳалар учун бизнес-режа талаб қилмаслик, кичик тадбиркорнинг йирик буюртмачи билан узоқ муддатли шартномасини кредит гарови сифатида қабул қилиш вазифалари ҳам белгиланган эди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, банклар фаолияти янги маҳсулотлар сони билан эмас, улар орқали маблағ олган корхоналар ва бизнеснинг ўсиши билан баҳоланади.
https://sputniknews.uz/20260818/tadbirkor-tekshiruv-moratoriy-59779386.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47637972_121:0:985:648_1920x0_80_0_0_c21462a37c824b8f1bca18a48c5e6df2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кредит, шавкат мирзиёев, жамият, банк, маҳалла, бизнес, қашқадарё
кредит, шавкат мирзиёев, жамият, банк, маҳалла, бизнес, қашқадарё
Мирзиёев кредитлашдаги ортиқча талабларни бекор қилишни топширди
Президент кредит олишдаги ортиқча талабларни бекор қилишни топширди. 102 турдаги ҳужжатнинг 22 таси эса кредитга алоқасиз.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда банклар томонидан кредит ажратишдаги ортиқча бюрократик талабларни қисқартириш
вазифасини қўйди.
Қайд этилишича, ҳозир кредитлаш жараёнида 102 турдаги ҳужжат талаб қилинади. Уларнинг 53 тасига оид маълумотлар ахборот тизимларида аллақачон мавжуд, яна 22 турдаги ҳужжатнинг кредитга алоқаси йўқ.
Президент ушбу ортиқча талабларни бекор қилишни топширди.
Йиғилишда банклар аҳоли ва тадбиркорларнинг лойиҳаларига маблағ етказишда амалий натижа кўрсатиши зарурлиги таъкидланди.
Кредит ажратишда фақат гаровга эмас, балки корхонанинг ҳақиқий пул оқими ва аниқ буюртмаларига ҳам эътибор қаратиш кераклиги билдирилди.
Бундай ёндашув аввал Андижон вилоятида муҳокама қилинган. Ўшанда кредитлашни пул оқими ва буюртмаларга боғлаш учун 20 та янги молиявий маҳсулот яратиш вазифаси қўйилган эди. Энди мазкур ёндашув Қашқадарёда ҳам натижа бериши керак.
Хусусан, Андижондаги йиғилишда 500 миллион сўмгача бўлган лойиҳалар учун бизнес-режа талаб қилмаслик, кичик тадбиркорнинг йирик буюртмачи билан узоқ муддатли шартномасини кредит гарови сифатида қабул қилиш вазифалари ҳам белгиланган эди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, банклар фаолияти янги маҳсулотлар сони билан эмас, улар орқали маблағ олган корхоналар ва бизнеснинг ўсиши билан баҳоланади.