ЕОИИда автомобиллар эркин ҳаракати учун электрон паспорт қоидалари янгиланади — Субботин
ЕОИИда автомобиллар эркин ҳаракати учун электрон паспорт қоидалари янгиланади — Субботин
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИда автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатини енгиллаштириш учун электрон паспорт қоидалари такомиллаштирилади. ЕИК вазири Александр Субботин ягона тизим ва янги ҳужжатлар ҳақида сўзлади.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун ягона электрон паспорт тизими такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг техник тартибга солиш бўйича вазири Александр Субботин маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.Унинг сўзларига кўра, транспорт воситаларининг электрон паспортларини расмийлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини такомиллаштириш режаси яқин орада тасдиқланади.Вазир бундай тизимни йўлга қўйиш учун ягона электрон транспорт паспорти зарурлигини таъкидлади.Ҳозирда ЕОИИ мамлакатларида миллий операторлар тизимлари яратилган. Уларнинг фаолияти Россия оператори томонидан мувофиқлаштирилмоқда. Айни пайтда ушбу тизимларни ягона механизмга бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда.Субботиннинг айтишича, Қирғизистон электрон паспортлар бўйича режага қўшимча бандлар киритишни таклиф қилган. Иттифоқнинг барча аъзолари ҳужжатни муҳокама қилиб, таклифларнинг бир қисмини маъқуллаган, айримларини эса рад этган.Натижада транспорт воситаларига электрон паспорт расмийлаштириш тартибини янада соддалаштириш ва аниқлаштиришга хизмат қиладиган янги ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.Электрон транспорт паспорти автомобилнинг техник маълумотлари сақланадиган рақамли ҳужжатдир. У транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда қўлланилади.
ЕОИИда автомобиль ва тракторларнинг эркин ҳаракатини енгиллаштириш учун ягона электрон паспорт тизими такомиллаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун ягона электрон паспорт тизими такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг техник тартибга солиш бўйича вазири Александр Субботин маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Унинг сўзларига кўра, транспорт воситаларининг электрон паспортларини расмийлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини такомиллаштириш режаси яқин орада тасдиқланади.
"Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкил этилган пайтдаёқ барча транспорт воситалари — трактордан тортиб енгил автомобилгача — ташкилот ҳудудида эркин ҳаракатланиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилинган эди", — деди Субботин.
Вазир бундай тизимни йўлга қўйиш учун ягона электрон транспорт паспорти зарурлигини таъкидлади.
Ҳозирда ЕОИИ мамлакатларида миллий операторлар тизимлари яратилган. Уларнинг фаолияти Россия оператори томонидан мувофиқлаштирилмоқда. Айни пайтда ушбу тизимларни ягона механизмга бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Субботиннинг айтишича, Қирғизистон электрон паспортлар бўйича режага қўшимча бандлар киритишни таклиф қилган. Иттифоқнинг барча аъзолари ҳужжатни муҳокама қилиб, таклифларнинг бир қисмини маъқуллаган, айримларини эса рад этган.
Натижада транспорт воситаларига электрон паспорт расмийлаштириш тартибини янада соддалаштириш ва аниқлаштиришга хизмат қиладиган янги ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Электрон транспорт паспорти автомобилнинг техник маълумотлари сақланадиган рақамли ҳужжатдир. У транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда қўлланилади.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.