ЕОИИ автомобил юк ташувларида электрон юкхат е-СМRдан фойдаланишни бошлади
ЕОИИ автомобил юк ташувларида электрон юкхат е-СМRдан фойдаланишни бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа мақсади — юридик аҳамиятга эга бўлган электрон ҳужжатларни трансчегаравий алмашиш технологиясини амалда синаб кўриш. 15.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. ЕОИИ автомобиль юк ташувларида электрон юкхат (накладная) — е-СМRдан фойдаланиш бошланди. Россия ва Қозоғистон орасида халқаро автомобиль юк ташувларида е-СМRдан фойдаланишни бошлаш маросими 15 октябрь куни Остонада ЕОИИ транспорт агентликлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди. ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев е-СМR Иттифоқнинг рақамли кун тартибидаги флагман лойиҳа эканлигини ва уни амалга ошириш фақат турли соҳалардаги мутахассисларнинг ҳамкорлиги туфайли амалга оширилганини таъкидлади.Синов лойиҳасининг асосий мақсади халқаро автомобиль ташиш иштирокчилари ва ишончли учинчи томон ўртасида электрон имзолардан фойдаланган ҳолда юридик аҳамиятга эга электрон ҳужжатларни трансчегаравий алмашиш технологиясини амалда синаб кўришдир.Тадбир Қозоғистон транспорт ҳафталиги доирасидаги "Янги Ипак йўли" халқаро бизнес форуми доирасида бўлиб ўтди.
Лойиҳа мақсади — юридик аҳамиятга эга бўлган электрон ҳужжатларни трансчегаравий алмашиш технологиясини амалда синаб кўриш.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. ЕОИИ автомобиль юк ташувларида электрон юкхат (накладная) — е-СМRдан фойдаланиш бошланди.
Россия ва Қозоғистон орасида халқаро автомобиль юк ташувларида е-СМRдан фойдаланишни бошлаш маросими 15 октябрь куни Остонада ЕОИИ транспорт агентликлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев е-СМR Иттифоқнинг рақамли кун тартибидаги флагман лойиҳа эканлигини ва уни амалга ошириш фақат турли соҳалардаги мутахассисларнинг ҳамкорлиги туфайли амалга оширилганини таъкидлади.
“Биз яқин вақтгача узоқ муддатли бўлиб туюлган муаммоларни ҳал қилмоқдамиз: электрон имзоларни ўзаро тан олиш, трансчегаравий форматдаги ҳужжатларнинг ҳуқуқий асослилиги ва ишончли маълумотлар алмашинуви муҳити. Бугун биз биринчи амалий натижаларни кўрмоқдамиз –е-СМR ёрдамида синов юк ташиш”, - деб таъкидлади Кожошев.
Синов лойиҳасининг асосий мақсади халқаро автомобиль ташиш иштирокчилари ва ишончли учинчи томон ўртасида электрон имзолардан фойдаланган ҳолда юридик аҳамиятга эга электрон ҳужжатларни трансчегаравий алмашиш технологиясини амалда синаб кўришдир.
Тадбир Қозоғистон транспорт ҳафталиги доирасидаги "Янги Ипак йўли" халқаро бизнес форуми доирасида бўлиб ўтди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.