Бекободда Ўзбекистон – Бошқирдистон қўшма технопарки қурилиши бошланди

© Телеграм-канал Радия ХабироваРадий Хабиров и Зойир Мирзаев дали старт строительству технопарка "Бекабад"
Радий Хабиров и Зойир Мирзаев дали старт строительству технопарка Бекабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида 100 гектарлик қўшма технопарк қурилиши бошланди. Радий Хабиров буни ҳамкорликдаги янги саҳифа деб атади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Ўзбекистон–Бошқирдистон қўшма технопарки қурилиши бошланди. Бу ҳақда Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурилишга Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан биргаликда старт берилган. Бу Бошқирдистон учун хорижий давлатда технопарк барпо этиш бўйича илк тажриба ҳисобланади.
"Бугун биз Бошқирдистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликда янги саҳифа очдик. Ҳозирданоқ катта имтиёзларга эга бўладиган дастлабки резидентларимиз бор", — деди Хабиров.
Технопарк Бекобод махсус иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашади. Лойиҳага кўра, унинг умумий майдони 100 гектарни ташкил этади. Бу ерда ишлаб чиқариш корхоналари, муҳандислик инфратузилмаси ва транспорт йўллари барпо этилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Хабиров беш нафар салоҳиятли инвестор технопаркда иш бошлашга тайёрлигини, уларнинг умумий инвестиция портфели 13 млн доллардан ошишини маълум қилган эди.
Дастлабки биноларнинг умумий майдони қарийб 25 минг квадрат метр бўлиши режалаштирилган.
Бўлажак резидентлар орасида қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи "Буринтех" ҳамда Урал пружина заводи тилга олинган.
Технопарк иштирокчиларига белгиланган шартлар асосида солиқ ва божхона имтиёзлари, тайёр муҳандислик инфратузилмаси ҳамда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш имконияти берилади.
Эслатиб ўтамиз, технопаркни ташкил этиш масаласи 2026 йил апрелида Тошкентда бўлиб ўтган "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро кўргазмасида ҳам муҳокама қилинган. Ўшанда лойиҳанинг бош режаси тайёрлангани ва бошқарув компанияси рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинган эди.
Зойир Мирзаев награжден орденом Дружбы народов Республики Башкортостан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Тошкент вилояти ва Бошқирдистон 235,7 млн долларлик лойиҳаларни тезлаштиради
Янгиликлар лентаси
0