https://sputniknews.uz/20261021/talim-vazirlik-tuzilma-61380470.html
Таълим ва илм-фан вазирлигининг янги тузилмаси: нималар ўзгаради?
Таълим ва илм-фан вазирлигининг янги тузилмаси: нималар ўзгаради?
Sputnik Ўзбекистон
Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Вазирликда Call-марказ, ота-оналар ва педагоглар иштирокида жамоатчилик кенгаши ва стратегик тадқиқотлар маркази ташкил этилади. Айрим идоралар тугатилади.
2026-10-21T16:41+0500
2026-10-21T16:41+0500
2026-10-21T16:42+0500
таълим
янги қонун
ўқитувчилар
жамият
ўзбекистон
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619923_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_8b5505206a1256a341698905dd80b6cb.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу бўйича президентнинг 19 октябрдаги ПҚ–380-сонли қарори қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, вазирлик таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.Вазирлик фаолиятидаги асосий янгиликлар:Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилади.Вазирлик ҳайъати 15 нафар аъзодан иборат бўлади. Унга вазир, унинг ўринбосарлари, агентликлар директорлари, етакчи олийгоҳлар ректорлари, олимлар ва педагоглар киритилади.Вазирга 2027 йил 1 февралгача марказий аппарат ходимларини тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилди.Эслатиб ўтамиз, 3 октябрдаги президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилган эди.
https://sputniknews.uz/20261004/uzbekistan-talim-ilm-fan-vazirlik-60944032.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619923_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_e027c50522f9574950b0a5efaa2b8367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, янги қонун, ўқитувчилар, жамият, ўзбекистон, ўқувчилар
таълим, янги қонун, ўқитувчилар, жамият, ўзбекистон, ўқувчилар
Таълим ва илм-фан вазирлигининг янги тузилмаси: нималар ўзгаради?
16:41 21.10.2026 (янгиланди: 16:42 21.10.2026) Таълим ва илм-фан вазирлигида Call-марказ, жамоатчилик кенгаши ва янги жамғарма ташкил этилади. Айрим идоралар фаолияти тугатилади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу бўйича президентнинг 19 октябрдаги ПҚ–380-сонли қарори
қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, вазирлик таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Вазирлик фаолиятидаги асосий янгиликлар:
Call-марказ — аҳолининг мурожаатлари, шикоятлари ва таклифларини қабул қилиш, тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш учун аутсорсинг асосида ташкил этилади.
Қайта алоқа тизими — ўқитувчилар, ота-оналар ва бошқа фуқаролар билан мулоқот қилиш, таълим сифати ва тизимдаги муаммолар ҳақида маълумот тўплашга хизмат қилади.
Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши — вазир ҳузурида ташкил этилади. Унинг таркибига ўқувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакиллари киритилади.
Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади.
Шунингдек, вазирлик тизимида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолияти назарда тутилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази эса тугатилади.
Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилади.
Вазирлик ҳайъати 15 нафар аъзодан иборат бўлади. Унга вазир, унинг ўринбосарлари, агентликлар директорлари, етакчи олийгоҳлар ректорлари, олимлар ва педагоглар киритилади.
Вазирга 2027 йил 1 февралгача марказий аппарат ходимларини тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрдаги президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилган эди.