Шифокорлар ва ҳамшираларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тасдиқланди

© Sputnik / Бахром ХатамовУльтразвуковое исследование
Ультразвуковое исследование - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Oбуна бўлиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Аризалар беш иш кунида кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг аниқ тартиби белгиланди. Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2030 йил 1 январдан тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан фақат тегишли мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин. Рўйхатдан ўтмаган ходимларнинг касбий фаолият юритиши тақиқланади.
Янги талаб ҳамшираларга ҳам тегишлими?
Ҳа, рўйхатдан ўтказиш тизими фақат шифокорлар эмас, ўрта тиббиёт ходимлари, жумладан, ҳамшираларни ҳам қамраб олади.
Бироқ қайси мутахассисликлар бўйича махсус имтиҳон талаб қилиниши, қайсиларида эса имтиҳонсиз рўйхатдан ўтиш мумкинлигини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган рўйхат белгилайди.
Рўйхатдан қандай ўтиш мумкин?
2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январгача тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ихтиёрий равишда махсус имтиҳон топшириш ёки малака тоифасини олиш жараёнида автоматик тарзда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Аризаларни қуйидаги йўллар билан топшириш мумкин:
Давлат хизматлари марказлари;
my.gov.uz портали;
Тиббий малака платформаси.
Электрон аризалар байрам ва дам олиш кунларида ҳам кечаю кундуз қабул қилинади.
Ваколатли орган — Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази аризани 5 иш кунида кўриб чиқиб, талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси электрон шаклда берилади. Унинг ҳақиқийлигини ягона электрон реестр орқали текшириш мумкин. Қоғоз шаклидаги асл нусха ёки дубликат берилмайди.
Кимлар имтиҳон топширмайди?
Мутахассислиги бўйича камида 20 йиллик иш стажи ва илмий даражага эга тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимлари махсус имтиҳонсиз рўйхатдан ўтказилади.
Бироқ мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан ортиқ узлуксиз ишламаган ходимлар учун қўшимча талаблар мавжуд.
Амалдагги ходим махсус имтиҳондан ўта олмаган тақдирда, бир йил ичида қайта имтиҳон топшириш шарти билан вақтинча рўйхатдан ўтказилиб, фаолиятини давом эттириши мумкин.
Рўйхатдан ўтган ходимларга устама бериладими?
Аввалроқ қабул қилинган ПФ–192-сон президент фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 июлдан ихтиёрий равишда махсус имтиҳон топшириб, давлат рўйхатидан ўтган ходимларга ҳар ойлик устамалар назарда тутилган:
шифокорлар ва олий маълумотли фармацевтика ходимларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари;
ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига — 2,5 баравари.
Бу устамалар белгиланган шартлар асосида тўланади. Жумладан, уларни олган ходимларга малака тоифаси учун алоҳида устама тўланмайди.
Гувоҳнома қанча муддат амал қилади?
Давлат рўйхатидан ўтганлик беш йил муддатга амал қилади. Касбий фаолиятни давом эттириш учун ходимлар ҳар беш йилда қайта рўйхатдан ўтиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, янги тизимни жорий этиш президентнинг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–192-сон фармонида белгиланган. Ҳукуматнинг янги қарори эса уни амалга ошириш тартибини аниқлаштирди.
Қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.
Медицинский работник со стетоскопом в руках. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига ишлаш ҳуқуқи 5 йилга берилади
Янгиликлар лентаси
0