Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига ишлаш ҳуқуқи 5 йилга берилади

© Unsplash/Online MarketingМедицинский работник со стетоскопом в руках.
Медицинский работник со стетоскопом в руках. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларига касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи 5 йил муддатга берилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланишнинг янги тизими жорий этилади.
Президентнинг ПФ–192-сон фармонига кўра, тизим 2027 йил 1 июлдан босқичма-босқич ишга туширилади. Давлат рўйхатидан ўтган мутахассисга тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи 5 йил муддатга берилади. Янги тартиб тўлиқ жорий этилгач, давлат рўйхатидан ўтмасдан касбий фаолият юритиш тақиқланади.
2030 йилга қадар амалдаги ходимлар давлат рўйхатидан ихтиёрий тартибда ўтиши мумкин. Бу махсус имтиҳон натижасига кўра ёки малака тоифаси бериш жараёнида автоматик равишда амалга оширилади.
Қайси мутахассисликлар махсус имтиҳон билан ёки имтиҳонсиз рўйхатдан ўтказилишини Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиснинг беморга тиббий таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиқиб белгилайди.
Янги тизимда тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш амалиёти бекор қилинади. 2030 йилга қадар берилган малака тоифалари эса амал қилиш муддати тугагунга қадар сақланади. Улар бўйича устамалар ва лавозимга оид ҳуқуқлар ҳам ўз кучида қолади.
Махсус имтиҳондан ўта олмаган амалдаги ходим бир йилга вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилади ва шу вақтда ишини давом эттириши мумкин. У бир йил ичида имтиҳонни қайта топшириши керак.
Камида 20 йил иш стажи ва илмий даражага эга мутахассислар махсус имтиҳонсиз рўйхатдан ўтказилади.
Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассисларининг ягона электрон реестри юритилади.
Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Ўзбекистонда икки йиллик ҳамшира тайёрлашдан воз кечилади — олий таълимга урғу берилади
Янгиликлар лентаси
0