https://sputniknews.uz/20260916/hamshira-tayyorlash-oliy-talim-60482106.html
Ўзбекистонда икки йиллик ҳамшира тайёрлашдан воз кечилади — олий таълимга урғу берилади
Ўзбекистонда икки йиллик ҳамшира тайёрлашдан воз кечилади — олий таълимга урғу берилади
Sputnik Ўзбекистон
2027 йилдан олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига ҳар ойлик устама тўланади, янги бакалавриат ва магистратура дастурлари очилади, икки йиллик тайёрловга қабул бекор қилинади.
2026-09-16T14:57+0500
2026-09-16T14:57+0500
2026-09-16T15:07+0500
таълим
олий таълим муассасалари
ҳамшира
тиббиёт муассаси
ўзбекистон
шифокор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/643/05/6430576_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_7757da60408f4d8ae2c259d33d745d1c.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими ўзгаради, олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғалари учун қўшимча моддий рағбат жорий этилади. Бу президент имзолаган янги фармонда белгиланган.Фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан бакалавриатни тамомлаган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) бир баравари, магистратура битирувчиларига эса икки баравари миқдорида устама тўланади.Ҳозирги МҲТЭКМ — 1,36 млн сўм. Унинг миқдори ўзгармаса, бу бакалаврлар учун ойига 1,36 млн сўм, магистрлар учун эса 2,72 млн сўм қўшимча тўлов дегани.Битирувчи хотин-қизларга “ҳамшира”, эркакларга “тиббиёт оғаси” квалификацияси берилади.Олий тиббий ҳамроҳлик иши бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилигача ҳар йили камида 20 фоизга оширилади. Шунингдек, йўналиш бўйича магистратура ва хорижий олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилади.Айни вақтда, 2027/2028 ўқув йилидан ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик дастурларига янги қабул тўхтатилади. Шу тариқа, тизимда ўрта тиббиёт ходимларини босқичма-босқич юқори малакали ва олий маълумотли кадрлар сифатида тайёрлашга урғу берилади.
https://sputniknews.uz/20260916/tibbiyot-talim-yangilanish-60473776.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/643/05/6430576_179:0:1079:675_1920x0_80_0_0_7648621fbe7b4c0b14113fb5931c96b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, олий таълим муассасалари, ҳамшира, тиббиёт муассаси, ўзбекистон, шифокор
таълим, олий таълим муассасалари, ҳамшира, тиббиёт муассаси, ўзбекистон, шифокор
Ўзбекистонда икки йиллик ҳамшира тайёрлашдан воз кечилади — олий таълимга урғу берилади
14:57 16.09.2026 (янгиланди: 15:07 16.09.2026) 2027/2028 ўқув йилидан ўрта тиббиёт ходимларини икки йиллик дастурлар асосида тайёрлашга қабул бекор қилинади, олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларини тайёрлаш эса кенгайтирилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими ўзгаради, олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғалари учун қўшимча моддий рағбат жорий этилади. Бу президент имзолаган янги фармонда
белгиланган.
Фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан бакалавриатни тамомлаган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) бир баравари, магистратура битирувчиларига эса икки баравари миқдорида устама тўланади.
Ҳозирги МҲТЭКМ — 1,36 млн сўм. Унинг миқдори ўзгармаса, бу бакалаврлар учун ойига 1,36 млн сўм, магистрлар учун эса 2,72 млн сўм қўшимча тўлов дегани.
2027/2028 ўқув йилидан “Ҳамширалик иши” негизида “Тиббий ҳамроҳлик иши”, “Олий ҳамширалик иши” негизида эса “Олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишлари жорий қилинади.
Битирувчи хотин-қизларга “ҳамшира”, эркакларга “тиббиёт оғаси” квалификацияси берилади.
Олий тиббий ҳамроҳлик иши бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилигача ҳар йили камида 20 фоизга оширилади. Шунингдек, йўналиш бўйича магистратура ва хорижий олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилади.
Айни вақтда, 2027/2028 ўқув йилидан ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик дастурларига янги қабул тўхтатилади. Шу тариқа, тизимда ўрта тиббиёт ходимларини босқичма-босқич юқори малакали ва олий маълумотли кадрлар сифатида тайёрлашга урғу берилади.