Россия билан ўйин Ўзбекистон нимага қодирлигини кўрсатади — Ҳожиакбаров

© SputnikТренер футбольной школы Pakhtakor Kids, бывший игрок сборной Абдукаххор Ходжиакбаров
Тренер футбольной школы Pakhtakor Kids, бывший игрок сборной Абдукаххор Ходжиакбаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россияга қарши ўйин Ўзбекистон термасининг кучли ва заиф жиҳатларини аниқлаш, жамоанинг кейинги мусобақаларга тайёргарлигини баҳолаш имконини беради, деди мураббий
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоаларининг 12 ноябрдаги учрашуви футболчилар учун ўз имкониятларини синаб кўриш ва кейинги мусобақаларга тайёргарликни баҳолаш имконияти бўлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Pakhtakor Kids футбол мактаби мураббийи, миллий терма жамоанинг собиқ ўйинчиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай учрашувларда нафақат натижа, балки ўйин сифати ҳам муҳим. Хусусан, тўпни назорат қилиш, футболчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш ва прессинг остида ҳаракат қилиш маҳоратига эътибор қаратиш лозим.
"Россия — яхши футболчиларга ва ўз ўйин услубига эга бўлган жиддий ҳамда муносиб рақиб. Бундай жамоаларга қарши учрашувлар жамоамизнинг кучли ва заиф томонларини кўриб олиш имконини беради", — деди Ҳожиакбаров.
Унинг таъкидлашича, ўртоқлик учрашувлари мураббийлар штабига турли тактик қарорларни синаб кўриш ва қайси жиҳатлар устида яна ишлаш кераклигини аниқлашга ёрдам беради. Тўғри хулоса чиқарилса, ҳатто мағлубият ҳам жамоага фойда келтириши мумкин.
"Мен учун ғалаба муҳим, чунки биз ўз ватанимиз шаъни учун майдонга тушамиз. Аммо футбол сифати ҳам бундан кам аҳамиятга эга эмас: интизом, характер, ҳар бир тўп учун кураш ва ўз ҳаракатларига бўлган ишонч. Рақибдан чўчимайдиган ва сўнгги дақиқагача натижа учун курашадиган жамоани кўришни истардим", — дея таъкидлади эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказади. Икки жамоа 2022 йил 20 ноябрда ҳам шу стадионда тўқнаш келган. Ўшанда баҳс 0:0 ҳисобида якунланган эди.
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров — Ўзбекистон Олий лигасининг икки карра чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби. У "ОКМК", "Бунёдкор" клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган.
Сборная России сыграет с Узбекистаном в Ташкенте 12 ноября - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2026
Россия терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Янгиликлар лентаси
0