ЕОИИ давлатлари 2030 йилгача умумий газ бозорини ривожлантириш режасини маъқуллади
ЕОИИ давлатлари 2030 йилгача умумий газ бозорини ривожлантириш режасини маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ давлатлари 2030 йилгача умумий газ бозорини ривожлантириш режасини маъқуллади. Йиғилишда газ савдоси, нефть ва нефть маҳсулотлари бозорлари, шунингдек, электр энергияси савдоси масалалари ҳам муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари 2030 йилгача умумий газ бозорини ривожлантириш режасини маъқуллади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.Қарор ЕИКнинг энергетика ва инфратузилма бўйича вазири Арзибек Кожошев раислигида ўтган йиғилишда қабул қилинди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг энергетика соҳасидаги ваколатли идоралари раҳбарлари иштирок этди.ЕОИИда умумий газ бозори 2025 йил 1 январдан аъзо давлатлар ўртасида шаклланган муносабатлар тизими сифатида белгиланган. Бироқ уни янада ривожлантириш учун ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларни такомиллаштириш зарур.Иттифоқнинг аввал қабул қилинган дастурларида газ савдосини ривожлантириш, газ қувурларидан тенг шартларда фойдаланиш, ташиш тарифларининг шаффофлигини таъминлаш ва рақобат муҳитини яхшилаш назарда тутилган.Йиғилишда 2024 йилги қарорга мувофиқ ЕОИИнинг ҳуқуқий базасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан аъзо давлатларнинг таклифлари ҳам муҳокама қилинди.Иштирокчилар умумий нефть ва нефть маҳсулотлари бозорларини шакллантириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.ЕОИИда умумий нефть ва нефть маҳсулотлари бозорларини ишга тушириш 2027 йил 1 январга мўлжалланган.Шунингдек, умумий электр энергетикаси бозорида савдога қўшилиш шартномаси шакли лойиҳаси тайёрланиб, Иттифоқ органларига кўриб чиқиш учун киритилди.
ЕОИИ давлатлари умумий газ бозорини ривожлантириш режасини маъқуллади. Ҳужжат 2030 йилгача мўлжалланган ва давлат раҳбарларига киритилади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари 2030 йилгача умумий газ бозорини ривожлантириш режасини маъқуллади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Қарор ЕИКнинг энергетика ва инфратузилма бўйича вазири Арзибек Кожошев раислигида ўтган йиғилишда қабул қилинди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг энергетика соҳасидаги ваколатли идоралари раҳбарлари иштирок этди.
ЕОИИда умумий газ бозори 2025 йил 1 январдан аъзо давлатлар ўртасида шаклланган муносабатлар тизими сифатида белгиланган. Бироқ уни янада ривожлантириш учун ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларни такомиллаштириш зарур.
Иттифоқнинг аввал қабул қилинган дастурларида газ савдосини ривожлантириш, газ қувурларидан тенг шартларда фойдаланиш, ташиш тарифларининг шаффофлигини таъминлаш ва рақобат муҳитини яхшилаш назарда тутилган.
Йиғилишда 2024 йилги қарорга мувофиқ ЕОИИнинг ҳуқуқий базасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан аъзо давлатларнинг таклифлари ҳам муҳокама қилинди.
Иштирокчилар умумий нефть ва нефть маҳсулотлари бозорларини шакллантириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
"Ҳозирги босқичдаги асосий вазифалар зарур ҳуқуқий базани шакллантириш, шунингдек, аъзо давлатларнинг жорий шароитлари ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда бозорларнинг барқарор ва ўзаро манфаатли ишлаш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат", — деди Кожошев.
ЕОИИда умумий нефть ва нефть маҳсулотлари бозорларини ишга тушириш 2027 йил 1 январга мўлжалланган.
Шунингдек, умумий электр энергетикаси бозорида савдога қўшилиш шартномаси шакли лойиҳаси тайёрланиб, Иттифоқ органларига кўриб чиқиш учун киритилди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.