Умрбод қамоқ, оиладаги зўравонлик ва бепул адвокат — Болалар омбудсмани билан интервью

Oбуна бўлиш
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова жинсий зўравонлик учун жазо кучайтирилиши ва жабрланган болаларни ҳимоя қилиш чораларини шарҳлади.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик жиноятлари учун жазо кучайтирилди. Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова берган интервьюсида янги қонуннинг аҳамияти ва унда назарда тутилган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди.
Унинг маълум қилишича, Болалар омбудсманига келиб тушган ҳар бешинчи мурожаат болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ бўлган. Уларнинг 20 фоиздан ортиғи эса айнан жинсий зўравонлик ҳолатларига оид.
Янги қонунга мувофиқ, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан айрим жинсий зўравонлик жиноятлари учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
"Бола тирик қолса-да, бу жиноят унинг бутун ҳаётига салбий таъсир кўрсатади, уни маънан ўлдиришга тенг бўлган жиноят ҳисобланади", — деди Раҳмонова.
Қонун билан боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар учун ҳам жазо чоралари қатъийлаштирилди. Шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан болага нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.
Жабрланган болаларнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳам кучайтирилмоқда. Хусусан, жинсий зўравонлик қурбони бўлган болаларга давлат ҳисобидан адвокат иштирокини таъминлаш, тергов жараёнида уларни қайта руҳий жароҳатланишдан ҳимоя қилиш чоралари назарда тутилган.
Агар жиноят ота-она ёки яқин қариндошлар томонидан содир этилган бўлса, боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ишга васийлик ва ҳомийлик органи вакили жалб этилади.
Нима учун жазолар кучайтирилди, болалар оила ичидаги зўравонликдан қандай ҳимоя қилинади ва янги қонун яна қандай ўзгаришларни назарда тутади? Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади
Янгиликлар лентаси
0