https://sputniknews.uz/20261014/bolalarga-nisbatan-zoravonlik-jazo-61192272.html
Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади
Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади.
2026-10-14T17:53+0500
2026-10-14T17:53+0500
2026-10-14T17:53+0500
жамият
ўзбекистон
болалар
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51496113_17:109:876:592_1920x0_80_0_0_a4da0e19a6234b0f98b902818a63b822.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабар берди.“Болага зулм қилган, унга жисмоний ёки руҳий азоб берган ҳар бир кимса — у хоҳ таълим муассасаси ходими бўлсин, хоҳ яқин қариндоши — жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди”, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади.Бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмайди.“Ёш боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи, ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай кимса қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт”, – дея қўшимча қилди у
https://sputniknews.uz/20261002/pedofillar-umrbod-qamalish-60910733.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51496113_91:74:792:600_1920x0_80_0_0_1b9feb4be69506c8fdfcca1df4a2897e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, болалар, жавобгарлик
жамият, ўзбекистон, болалар, жавобгарлик
Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади
Энди 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлар 25 йилгача ёки умрбод қамалади.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева
хабар берди.
“Болага зулм қилган, унга жисмоний ёки руҳий азоб берган ҳар бир кимса — у хоҳ таълим муассасаси ходими бўлсин, хоҳ яқин қариндоши — жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди”, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.
Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади.
Бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмайди.
“Ёш боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи, ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай кимса қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт”, – дея қўшимча қилди у