https://sputniknews.uz/20261020/uzbekistan-usa-kelishuv-61330916.html
Ўзбекистон ва АҚШ 12 млрд долларлик 54 та келишув ва ташаббус тайёрлади
Ўзбекистон ва АҚШ 12 млрд долларлик 54 та келишув ва ташаббус тайёрлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қарийб 12 млрд долларлик 54 та келишув ва ташаббус тайёрланди. Томонлар 2035 йилгача ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш, инвесторларга тайёр лойиҳалар таклиф этишни режалаштирмоқда.
2026-10-20T09:21+0500
2026-10-20T09:21+0500
2026-10-20T09:23+0500
ақш
шартнома
инвестиция
ҳамкорлик
космос
савдо
самарқанд
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61330261_0:188:1900:1257_1920x0_80_0_0_36061366d3137493512bf8cc7bc6dbaa.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён 35 фоизга ошди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио учрашувида маълум қилинди.Шу куни ўтган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишида умумий қиймати қарийб 12 млрд долларлик 54 та келишув ва истиқболли ташаббусдан иборат тўплам шакллантирилди. Уларни амалга ошириш учун комплекс ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.АҚШ инвесторларига “Plug and Play” тамойили асосида ер, инфратузилма ва рухсат ҳужжатлари тайёр лойиҳалар таклиф этилади. Уларда ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамда янги Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси иштирок этиши мумкин.Мирзиёев 2035 йилгача савдо-инвестициявий ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.Айни пайтда икки давлат фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, кончилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши якунларига кўра, космосни тинч мақсадларда ўзлаштириш бўйича “Артемида” битимлари ҳам имзоланган.Томонлар келгуси олий даражадаги тадбирлар режаси, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ва ишбилармон делегацияларнинг ўзаро ташрифларини муҳокама қилди.
https://sputniknews.uz/20261019/usa-central-asia-hamkorlik-61317164.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61330261_102:0:1790:1266_1920x0_80_0_0_3740541eb5f584986a060a13d0d718a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, шартнома, инвестиция, ҳамкорлик, космос, савдо, самарқанд, шавкат мирзиёев
ақш, шартнома, инвестиция, ҳамкорлик, космос, савдо, самарқанд, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон ва АҚШ 12 млрд долларлик 54 та келишув ва ташаббус тайёрлади
09:21 20.10.2026 (янгиланди: 09:23 20.10.2026) Самарқандда 12 млрд долларлик 54 та келишув ва ташаббус шакллантирилди, 2035 йилгача ҳамкорлик дастури таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён 35 фоизга ошди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио учрашувида
маълум қилинди.
Шу куни ўтган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишида умумий қиймати қарийб 12 млрд долларлик 54 та келишув ва истиқболли ташаббусдан иборат тўплам шакллантирилди. Уларни амалга ошириш учун комплекс ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.
АҚШ инвесторларига “Plug and Play” тамойили асосида ер, инфратузилма ва рухсат ҳужжатлари тайёр лойиҳалар таклиф этилади. Уларда ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамда янги Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси иштирок этиши мумкин.
Мирзиёев 2035 йилгача савдо-инвестициявий ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Устувор йўналишлар сифатида муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш, энергетика, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар кўрсатилди.
Айни пайтда икки давлат фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, кончилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши якунларига кўра, космосни тинч мақсадларда ўзлаштириш бўйича “Артемида” битимлари ҳам имзоланган.
Томонлар келгуси олий даражадаги тадбирлар режаси, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ва ишбилармон делегацияларнинг ўзаро ташрифларини муҳокама қилди.