АҚШ ва Марказий Осиё савдо, кончилик ва атом энергетикасида ҳамкорликни кучайтирмоқчи

© REUTERS / Kylie CooperВстреча министров иностранных дел в формате С5+1 в Самарканде
Встреча министров иностранных дел в формате С5+1 в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
C5+1 мамлакатлари Транскаспий йўлаги, қазилмалар, атом энергетикаси ва хавфсизликда ҳамкорликни кучайтириш ниятини билдирди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати иқтисодиёт, энергетика, хавфсизлик ва технологиялар соҳасида узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда. Бу ҳақда Самарқанддаги C5+1 ташқи ишлар вазирлари учрашуви муносабати билан эълон қилинган қўшма баёнотда сўз боради.
Ҳужжатда давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат ҳамда низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойиллари тасдиқланган.
Савдо ва транспорт. Томонлар Транскаспий савдо йўлагини ривожлантириш, транспорт инфратузилмасига сармоя киритиш ва божхона тартибларини уйғунлаштириш орқали минтақа ичидаги ҳамда АҚШ билан савдони кенгайтиришни кўзламоқда.
Америка компанияларининг Марказий Осиёда, минтақа корхоналарининг эса АҚШ бозорида фаолият юритиши учун янги имкониятлар яратиш, электрон тижорат ва рақамли технологияларни ривожлантириш ҳам назарда тутилган.
Энергетика ва фойдали қазилмалар. Мамлакатлар геологик маълумотлар билан ишлаш тажрибасини алмашиш, қазилмаларни нафақат қазиб олиш, балки қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар экспортини кўпайтиришга эътибор қаратмоқчи.
Шунингдек, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, ядровий материаллар хавфсизлиги ва уларнинг жисмоний ҳимояси бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш белгиланган.
Хавфсизлик ва таълим. Терроризм, ноқонуний миграция, одам савдоси, гиёҳвандлик ва қурол-яроғ контрабандаси, кибержиноятчиликка қарши кураш ҳамда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилган.
Ҳужжатда таълим алмашинувларини кенгайтириш, инглиз тилини ўргатиш, маданий меросни муҳофаза қилиш ва туризмни ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.
2015 йилда ташкил этилган C5+1 формати АҚШ ва Марказий Осиё давлатларини бирлаштиради. Янги баёнот келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилайди, бироқ унда алоҳида лойиҳаларнинг қиймати ва муддатлари келтирилмаган.
Госсекретарь США Марко Рубио прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Мирзиёев ва Рубио Самарқандда инвестиция кенгаши йиғилишида қатнашади
Янгиликлар лентаси
0