https://sputniknews.uz/20261020/uzbekistan-pensiya-tartib-ozgarish-61349772.html
Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгармоқда — асосий янгиликлар
Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгармоқда — асосий янгиликлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби такомиллаштирилмоқда. Иш стажини электрон маълумотлар орқали тасдиқлаш, пенсияни қайта ҳисоблаш, электрон гувоҳнома ва хориждаги пенсионерларга тўловлар бўйича янгиликлар бор.
2026-10-20T16:14+0500
2026-10-20T16:14+0500
2026-10-20T16:14+0500
пенсия
янги қонун
жамият
фуқаро
рақамли технологиялар
ногиронлиги бўлган шахслар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58767737_0:107:1448:922_1920x0_80_0_0_4549be2bf4e1fd810557dc17efecdcb3.png
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 19 октябрдаги 576-сон қарори билан пенсия хизматларини рақамлаштириш, иш стажи ва иш ҳақини тасдиқлаш, тўловларни қайта ҳисоблаш ҳамда электрон ҳужжатлардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилди.Иш стажини тасдиқлаш осонлашадиМеҳнат дафтарчаси, жумладан, электрон меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.2005 йилгача бўлган иш даври меҳнат дафтарчасида қайд этилган бўлса, қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки унда зарур ёзувлар сақланмаган ҳолларда меҳнат шартномалари, буйруқлар, иш ҳақи қайдномалари ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин.Шунингдек, стажни архив маълумотномасисиз аниқлашда қуйидаги электрон маълумотлардан фойдаланилади:Электрон тизимларда маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки ноаниқлик аниқланса, архив ҳужжатларидан ҳам фойдаланилади.Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи қандай аниқланади?Қарорга кўра, иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотлари бўлмаган айрим даврлар учун электрон реестрлардан фойдаланиш мумкин.Пенсияни ҳисоблашда ишда танаффуслар бўлганидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун ойлик иш ҳақи инобатга олинади.Пенсияни қайта ҳисоблашПенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун асос пайдо бўлганда, пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.Бундан ташқари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия олувчилар пенсия тайинланганидан кейин камида бир йиллик иш стажига эга бўлса, иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда ҳар икки йилда бир марта проактив тарзда қайта ҳисоблаш назарда тутилган.Электрон пенсия гувоҳномасиПенсия гувоҳномасининг электрон шакли ЯИДХП ёки "Ижтимоий карта" мобил иловасидаги шахсий кабинетда автоматик шаклланади.Электрон гувоҳнома Ўзбекистон ҳудудида мажбурий қабул қилиниши белгиланган. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилгач, тегишли комиссия ўн кун ичида қарор қабул қилади.ID-карта муддати тугаса ҳам пенсия давом эттириладиЯнги тартибда паспорт ёки ID-карта муддати тугагани, шунингдек, ҳужжат муддатидан олдин алмаштирилгани сабабли пенсия тўловини тўхтатмасдан давом эттириш назарда тутилган.Шунингдек, 100 ёшга тўлган фуқароларга қўшимча тўловни ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида аризасиз тайинлаш ва тўлаш белгиланди.Хориждаги пенсионерлар учунЎзбекистондан ташқарида бўлган, пенсияни нақд пулсиз олаётган фуқароларнинг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаш тартиби аниқлаштирилди.Бунда хорижга чиққандан ёки пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлагандан бошлаб ҳар уч ойда "MyID" орқали биометрик тасдиқдан ўтиш мумкин.Пенсионер бир йил ичида камида бир марта белгиланган тартибда пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқласа, тўлов кейинги 12 ой давом эттирилади.Бир йил ичида Ўзбекистонга қайтган, хорижда узоқ вақт бўлгани сабабли пенсияси тўхтатилган фуқароларнинг тўлови миграция маълумотлари асосида аризасиз тикланади.Манзил ўзгарганда пенсия ҳужжатлари электрон юбориладиПенсионер Ўзбекистон ичида яшаш жойини ўзгартирганда, ўзига қулай Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин.Пенсия ҳужжатлари аввалги ҳудуддан янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига электрон тарзда юборилади.Янги хизмат кўрсатиш тизими қачон жорий этилади?Қарорга мувофиқ, 2026 йил октябрь–декабрь ойларида Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Сирдарёнинг айрим шаҳар ва туманларида пенсия хизматларининг янги тизими синовдан ўтказилади.2027 йил 1 январдан Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимларида рақамлаштириш асосида ихчам бошқарув тизимини жорий этиш белгиланган.
https://sputniknews.uz/20260915/pensiya-qonun-loyiha-60463926.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58767737_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_56a2f53cd373c87e7f6f080df19955d9.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенсия, янги қонун, жамият, фуқаро, рақамли технологиялар, ногиронлиги бўлган шахслар
пенсия, янги қонун, жамият, фуқаро, рақамли технологиялар, ногиронлиги бўлган шахслар
Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгармоқда — асосий янгиликлар
Пенсия тайинлаш, иш стажини тасдиқлаш, тўловларни қайта ҳисоблаш ва электрон ҳужжатлар бўйича янги тартиблар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 19 октябрдаги 576-сон қарори билан пенсия хизматларини рақамлаштириш, иш стажи ва иш ҳақини тасдиқлаш, тўловларни қайта ҳисоблаш ҳамда электрон ҳужжатлардан фойдаланиш тартиби
такомиллаштирилди.
Иш стажини тасдиқлаш осонлашади
Меҳнат дафтарчаси, жумладан, электрон меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йилгача бўлган иш даври меҳнат дафтарчасида қайд этилган бўлса, қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки унда зарур ёзувлар сақланмаган ҳолларда меҳнат шартномалари, буйруқлар, иш ҳақи қайдномалари ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, стажни архив маълумотномасисиз аниқлашда қуйидаги электрон маълумотлардан фойдаланилади:
2005 йилгача — ЯММТ ва ИДАКдаги тасдиқланган маълумотлар;
2005–2016 йиллар — жамғариб бориладиган пенсия бадаллари;
2016–2018 йиллар — суғурта бадалларининг электрон реестри;
2019 йилдан кейин — иш ҳақининг марказлаштирилган электрон реестри.
Электрон тизимларда маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки ноаниқлик аниқланса, архив ҳужжатларидан ҳам фойдаланилади.
Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи қандай аниқланади?
Қарорга кўра, иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотлари бўлмаган айрим даврлар учун электрон реестрлардан фойдаланиш мумкин.
Пенсияни ҳисоблашда ишда танаффуслар бўлганидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун асос пайдо бўлганда, пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Бундан ташқари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия олувчилар пенсия тайинланганидан кейин камида бир йиллик иш стажига эга бўлса, иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда ҳар икки йилда бир марта проактив тарзда қайта ҳисоблаш назарда тутилган.
Электрон пенсия гувоҳномаси
Пенсия гувоҳномасининг электрон шакли ЯИДХП ёки "Ижтимоий карта" мобил иловасидаги шахсий кабинетда автоматик шаклланади.
Электрон гувоҳнома Ўзбекистон ҳудудида мажбурий қабул қилиниши белгиланган. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилгач, тегишли комиссия ўн кун ичида қарор қабул қилади.
ID-карта муддати тугаса ҳам пенсия давом эттирилади
Янги тартибда паспорт ёки ID-карта муддати тугагани, шунингдек, ҳужжат муддатидан олдин алмаштирилгани сабабли пенсия тўловини тўхтатмасдан давом эттириш назарда тутилган.
Шунингдек, 100 ёшга тўлган фуқароларга қўшимча тўловни ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида аризасиз тайинлаш ва тўлаш белгиланди.
Хориждаги пенсионерлар учун
Ўзбекистондан ташқарида бўлган, пенсияни нақд пулсиз олаётган фуқароларнинг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаш тартиби аниқлаштирилди.
Бунда хорижга чиққандан ёки пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлагандан бошлаб ҳар уч ойда "MyID" орқали биометрик тасдиқдан ўтиш мумкин.
Пенсионер бир йил ичида камида бир марта белгиланган тартибда пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқласа, тўлов кейинги 12 ой давом эттирилади.
Бир йил ичида Ўзбекистонга қайтган, хорижда узоқ вақт бўлгани сабабли пенсияси тўхтатилган фуқароларнинг тўлови миграция маълумотлари асосида аризасиз тикланади.
Манзил ўзгарганда пенсия ҳужжатлари электрон юборилади
Пенсионер Ўзбекистон ичида яшаш жойини ўзгартирганда, ўзига қулай Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин.
Пенсия ҳужжатлари аввалги ҳудуддан янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига электрон тарзда юборилади.
Янги хизмат кўрсатиш тизими қачон жорий этилади?
Қарорга мувофиқ, 2026 йил октябрь–декабрь ойларида Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Сирдарёнинг айрим шаҳар ва туманларида пенсия хизматларининг янги тизими синовдан ўтказилади.
2027 йил 1 январдан Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимларида рақамлаштириш асосида ихчам бошқарув тизимини жорий этиш белгиланган.