https://sputniknews.uz/20261020/it-ish-orin-yoshlar-raqamli-kasblar-61355645.html
Яна 500 минг IT иш ўрни яратиш ва 5,5 млн ёшни рақамли касбларга ўқитиш режалаштирилмоқда
Яна 500 минг IT иш ўрни яратиш ва 5,5 млн ёшни рақамли касбларга ўқитиш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Президент рақамли таълимни ривожлантириш бўйича янги вазифаларни белгилади. 2030 йилгача 5,5 миллион ёшни ўқитиш, яна 500 мингта IT иш ўрни яратиш ва грантларни йилига 100 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.
2026-10-20T18:33+0500
2026-10-20T18:33+0500
2026-10-20T18:33+0500
сунъий интеллект
рақамли технологиялар
шавкат мирзиёев
таълим
ўқитувчилар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/69/65/696567_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_7a0e5e975e7e9b64cac5b007a2a6a0f7.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев рақамли таълим экотизимини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ахборот технологиялари соҳасида 2030 йилгача 300 мингта иш ўрни яратиш бўйича белгиланган мақсадга жорий йилнинг ўзида эришилди. Энди рақамли иқтисодиётнинг янги йўналишлари ҳисобига 2030 йилгача яна 500 мингта иш ўрни яратиш вазифаси қўйилмоқда.Президент робототехника, компьютер ўйинларини яратиш, стартаплар ва бошқа истиқболли йўналишларда йилига 1 миллион нафар ёшни ўқитиш вазифасини қўйди.Бунинг учун қуйидагилар назарда тутилмоқда:Олий таълимда эса қуйидаги йўналишларга устувор аҳамият берилади:Шунингдек, информатика ўқитувчиларини сунъий интеллект бўйича ўқитиш ва сертификатлаш, талабалар учун халқаро рақамли курслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш белгиланди.Фарғона тажрибаси асосида iOS дастурчиларини тайёрлаш марказларини ташкил этиш ва хусусий таълим марказлари учун менторлар тайёрлаш таклифлари маъқулланди.Ёшларнинг ишга жойлашишига кўмаклашувчи "Рақамли ёшлар" платформаси ҳам ривожлантирилади. Унда таълим, касбий кўникмалар, тил билиш даражаси ва сертификатлар ҳақидаги маълумотлар жамланиб, ёшларга мос бўш иш ўринлари таклиф этилади ва уларнинг бандлиги кузатиб борилади.Рақамли таълимга халқаро технологик компанияларни жалб қилиш ҳам кенгайтирилади. Ўтган йили бу йўналишда 22 миллион доллар грант олинган. Мазкур кўрсаткични:Жорий йилда жалб қилинадиган грантларнинг ярми рақамли таълимга, қолган қисми эса малака ошириш дастурлари ва чекка ҳудудларда рақамли таълим марказларини ташкил этишга йўналтирилади. Марказлар сунъий интеллект, робототехника ва дастурлашни ўқитиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
https://sputniknews.uz/20260807/prezident-suniy-intellekt-loyihalari-soni-va-qamrovini-kengaytirishni-topshirdi-59559094.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/69/65/696567_58:0:967:682_1920x0_80_0_0_54a302d1c9f2ad38463733c7f260bfbd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сунъий интеллект, рақамли технологиялар, шавкат мирзиёев, таълим, ўқитувчилар, ўзбекистон
сунъий интеллект, рақамли технологиялар, шавкат мирзиёев, таълим, ўқитувчилар, ўзбекистон
Яна 500 минг IT иш ўрни яратиш ва 5,5 млн ёшни рақамли касбларга ўқитиш режалаштирилмоқда
IT соҳасида 2030 йилга мўлжалланган 300 минг иш ўрни яратиш режаси муддатидан олдин бажарилди. Президент янги вазифаларни белгилади
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев рақамли таълим экотизимини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ахборот технологиялари соҳасида 2030 йилгача 300 мингта иш ўрни яратиш бўйича белгиланган мақсадга жорий йилнинг ўзида эришилди. Энди рақамли иқтисодиётнинг янги йўналишлари ҳисобига 2030 йилгача яна 500 мингта иш ўрни яратиш вазифаси қўйилмоқда.
Бунинг учун ёшларни ўқитишдан ишга жойлаштиришгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи ягона рақамли таълим экотизими шакллантирилади. 2030 йилгача 5,5 миллион нафар ёшни анъанавий ва масофавий шаклларда ўқитиш режалаштирилмоқда.
Президент робототехника, компьютер ўйинларини яратиш, стартаплар ва бошқа истиқболли йўналишларда йилига 1 миллион нафар ёшни ўқитиш вазифасини қўйди.
Бунинг учун қуйидагилар назарда тутилмоқда:
"Ал-Хоразмий ворислари" ва "Беш миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳаларини кенгайтириш;
олийгоҳлар ва хусусий ўқув марказлари имкониятларини бирлаштириш;
миллий тренерлар корпусини шакллантириш;
онлайн таълим платформалари ва қисқа муддатли рақамли курсларни ишга тушириш;
илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва натижаларини амалиётга жорий этиш.
Олий таълимда эса қуйидаги йўналишларга устувор аҳамият берилади:
сунъий интеллект ва микросхемаларни лойиҳалаш;
дрон технологиялари ва компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш;
ўрнатилган тизимлар, микроэлектроника ва буюмлар интернети;
муҳандислик ишланмалари, тадқиқот лабораториялари ва талабаларнинг амалий лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш.
Шунингдек, информатика ўқитувчиларини сунъий интеллект бўйича ўқитиш ва сертификатлаш, талабалар учун халқаро рақамли курслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш белгиланди.
Фарғона тажрибаси асосида iOS дастурчиларини тайёрлаш марказларини ташкил этиш ва хусусий таълим марказлари учун менторлар тайёрлаш таклифлари маъқулланди.
Ёшларнинг ишга жойлашишига кўмаклашувчи "Рақамли ёшлар" платформаси ҳам ривожлантирилади. Унда таълим, касбий кўникмалар, тил билиш даражаси ва сертификатлар ҳақидаги маълумотлар жамланиб, ёшларга мос бўш иш ўринлари таклиф этилади ва уларнинг бандлиги кузатиб борилади.
Рақамли таълимга халқаро технологик компанияларни жалб қилиш ҳам кенгайтирилади. Ўтган йили бу йўналишда 22 миллион доллар грант олинган. Мазкур кўрсаткични:
2026 йил якунигача — 60 миллион долларга;
2030 йилга бориб — йилига 100 миллион долларга етказиш топширилди.
Жорий йилда жалб қилинадиган грантларнинг ярми рақамли таълимга, қолган қисми эса малака ошириш дастурлари ва чекка ҳудудларда рақамли таълим марказларини ташкил этишга йўналтирилади. Марказлар сунъий интеллект, робототехника ва дастурлашни ўқитиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланади.