Президент сунъий интеллект лойиҳалари сони ва қамровини кенгайтиришни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2026
Oбуна бўлиш
Келгуси икки йилда “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш вазифаси белгиланди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳузурида сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Унда президент мутассаддиларга соҳадаги лойиҳалар сони ва қамровини кенгайтиришни топширди.
"Жорий йилнинг ўзида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект асосида амалга ошириладиган лойиҳалар сонини 100 тадан ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Тиббиёт, энергетика, транспорт, божхона, ҳуқуқий хизматлар, жамоат хавфсизлиги, экология ва геология йўналишларида ишлаб чиқилаётган ечимлар тақдим қилинди", - дейилади хабарда.
Бу борада IT-Park резидентлари, стартаплар ва 20 дан ортиқ сунъий интеллект лабораториялари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. Жорий йилда ушбу йўналишда фаолият юритаётган резидентлар сонини 300 тага, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 2 триллион сўмга, экспортни эса 160 миллион долларга етказиш кутилмоқда.
Сунъий интеллект ечимларининг самарадорлиги сифатли маълумотлар базасига бевосита боғлиқлиги таъкидланди. Шу боис, вазирлик ва идоралардаги мавжуд маълумотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш, соҳалар кесимида сифатли маълумотлар тўпламларини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунга қадар 1,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи сунъий интеллект бўйича махсус сертификат олди. Келгуси икки йилда “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш вазифаси белгиланди.

Тақдимотда Республикада сўнгги йилларда сунъий интеллект соҳасида эришилган ютуқлар ҳам санаб ўтилди:
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро рейтингда 25 поғона юқорилаб, 62-ўринни эгаллади.
Ўтган ойда “Рақамли ҳукумат” дата-марказида АҚШнинг NVIDIA технологиялари асосидаги суперкомпьютер ишга туширилган ва унинг кластер юкламасининг бир ойда 90 фоизга етди.
Ўзбекистон яқинда WAICO – Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотига таъсисчи сифатида аъзо бўлди.
Янгиликлар лентаси
0