Афғонистонда Ўзбекистон учун гўшт кластери очилиши ва қурилиш лойиҳалари муҳокама қилинди

© Информационное агентство ДунёДелегация Узбекистана предложила проекты в сфере строительства в Афганистане
Делегация Узбекистана предложила проекты в сфере строительства в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистонда гўштни қайта ишлаш кластери, турар-жой мажмуалари ва саноат лойиҳаларини ташкил этишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Қобулда Афғонистон шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши вазирлиги вакиллари билан қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
"O‘zshaharsozlik LITI" бош директори Бобур Элмуродов илгари сурган ташаббуслар орасида Мозори Шарифда Ўзбекистонга сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб бериш учун гўштни қайта ишлаш кластерини ташкил этиш ҳам бор.
Бундан ташқари, Қобулда ишбилармонлик мажмуаси ва турар-жой бинолари, халқаро аэропорт яқинидаги 60 гектар майдонда замонавий турар-жой ва ижтимоий мажмуа қуриш, "Ҳайратон" саноат зонасида лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.
Афғонистон томони ўзбек компанияларининг йирик қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиши учун зарур шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.
Музокараларда Қобулда "O‘zshaharsozlik LITI" ваколатхонасини очиш ва афғонистонлик қурилиш мутахассислари малакасини ошириш масалалари ҳам кўтарилди.
Октябрь ойида техник учрашувлар ўтказиш, Қобулдаги лойиҳалар, жумладан, "Янги Қобул" ташаббуси билан танишиш режалаштирилган.
Энергетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Мозори Шариф Ўзбекистон электр тармоғига уланди — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0