Мозори Шариф Ўзбекистон электр тармоғига уланди — ОАВ

© Unsplash / Matthew HenryЭнергетика
Энергетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Oбуна бўлиш
Бунга Туркманистондан импорт қилинадиган электр узилиб, Афғонистоннинг еттита вилоятида таъминот издан чиққани сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳри вақтинча ва чекланган тарзда Ўзбекистон электр тармоғига уланди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таянган ҳолда "Shafaqna Afghanistan" хабар берди.
Афғонистоннинг давлат электр компанияси — "Da Afghanistan Breshna Sherkat" (DABS) маълумотига кўра, Туркманистон ҳудудидаги техник носозлик сабаб импорт электр энергияси узатилиши тўхтаган. Натижада Афғонистоннинг еттита вилоятида электр таъминоти издан чиққан.
Компания муаммони вақтинча ҳал қилиш учун Ўзбекистон билан музокара ва мувофиқлаштириш ишлари олиб борилганини билдирди. Ўзбекистон томони зарар кўрган ҳудудларни муқобил электр билан таъминлашда ёрдам кўрсатишга рози бўлган.
Таъкидланишича, Мозори Шариф электр тармоғи вақтинча ва чекланган тарзда Ўзбекистон электр тизимига уланган. Дастлаб қувват Ибн Сино шифохонаси, муҳим давлат идоралари ва бошқа стратегик объектларга йўналтирилган.
Афғонистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 75–80 фоизини Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан импорт ҳисобига қоплайди. Ўзбекистон мамлакатнинг асосий электр етказиб берувчиларидан бири бўлиб, томонлар 2026 йил учун ҳам алоҳида экспорт шартномасини имзолаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонда юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш, мавжуд инфратузилмани янгилаш ҳамда мамлакат энергетика тизимини ривожлантиришнинг 15 йиллик дастурини тайёрлашда иштирок этмоқда.
Узбекистан подписал соглашение о поставках электроэнергии в Афганистан в 2026 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 2026 йилда ҳам электр энергияси етказиб беради
Янгиликлар лентаси
0