Ўзбекистондан Россияга юк ташиш буюртмалари 26 фоизга, Беларусьга 80 фоизга ошди

© Sputnik / Бахром ХатамовЗона таможенного контроля
Зона таможенного контроля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан Беларусьга юк ташиш буюртмалари 80 фоизга, Россияга 26 фоизга ошди. Умумий экспорт ташувларига талаб 29 фоизга ўсди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистондан хорижга автомобиль транспортида юк ташиш бўйича буюртмалар 2026 йилнинг учинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ошди. Бу ҳақда ATI.SU халқаро логистика платформаси маълум қилди.
Компания ҳисоботида талаб ўсиши бўйича Россия ва, айниқса, Беларусь йўналишлари алоҳида қайд этилган. Россияга юк ташиш буюртмалари 26 фоизга, Беларусьга эса 80 фоизга кўпайган.
Экспорт йўналишидаги юк ташиш нархлари йиллик ҳисобда 10 фоизга қимматлашди.
Импортда вазият бошқача: учинчи чоракда хориждан Ўзбекистонга юк етказиб бериш бўйича буюртмалар 8 фоизга, жумладан, Россиядан импорт юкларини ташиш бўйича 4 фоизга камайди.
Бироқ сентябрда вазият ўзгарди. Хориждан Ўзбекистонга юк ташишга умумий талаб 39 фоизга, Россиядан юк етказиб бериш бўйича буюртмалар эса 47 фоизга ошди.
Таъкидланишича, сентябрда дизель ёқилғиси билан боғлиқ вазият яхшиланиши юк ташишга талабнинг кескин ўсишига хизмат қилган.
Шу билан бирга, мамлакат ичидаги юк ташувларига талаб ҳам ўсмоқда. Учинчи чоракда бундай буюртмалар сони иккинчи чоракка нисбатан 12 фоизга кўпайди.
Компания статистикаси платформада жойлаштирилган буюртмаларга асосланган бўлиб, кўрсаткичларга фойдаланувчилар сонининг ортиши ҳам таъсир қилган.
Грузовые автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Ўзбекистонда импорт юк ташиш камайди, ички ташувлар кескин ўсди
Янгиликлар лентаси
0