Ўзбекистонда импорт юк ташиш камайди, ички ташувлар кескин ўсди

© Sputnik / Бахром ХатамовГрузовые автомобили на трассе
Грузовые автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Oбуна бўлиш
Россия йўналишидаги пасайиш санкциялар босими, Қозоғистон чегарасидаги тирбандликлар ва рубль курсининг юқорилиги каби омиллар билан изоҳланмоқда
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон ичида юк ташишга талаб кескин ошди, халқаро йўналишларда эса ўсиш деярли тўхтади. Бу ҳақда ATI.SU халқаро логистика платформаси маълум қилди.
Платформада импорт юк ташиш бўйича буюртмалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга, биринчи чоракка нисбатан эса 55 фоизга камайди. Ўртача ставкалар деярли ўтган йилги даражада қолди.
Россия йўналишида буюртмалар йиллик ҳисобда 18 фоизга, биринчи чоракка нисбатан 61 фоизга қисқарди. Қозоғистондан ташувлар 10 фоизга камайган бўлса, Беларусь йўналишида қарийб икки баробар ўсиш қайд этилди.
Экспорт ташувларида барқарорлик сақланди: автомобиль ташувлари учун аризалар сони йиллик ҳисобда 1 фоизга ошди. Россия йўналишида 3 фоизлик пасайиш, Беларусь бўйича эса 31 фоизлик ўсиш кузатилди. Экспорт йўналишларида автомобиль орқали юк ташишнинг ўртача нархи бироз ошди.
Энг юқори ўсиш ички ташувларда қайд этилди. Иккинчи чоракда аризалар сони биринчи чоракка нисбатан икки баробар, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса тўрт баробар ошди. Компания буни реал талаб ва рақамли логистика воситалари оммалашуви билан изоҳлади.
ATI.SUнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидов Россия йўналишидаги пасайишни санкциялар, Қозоғистон чегарасидаги тирбандликлар, божхона назорати ва тартибга солиш талабларининг кучайиши, шунингдек, ёқилғи нархлари, етказиб бериш муддатларининг ошиши ва рублнинг юқори курси билан боғлади.
Мутахассис учинчи чоракда бу омиллар таъсири кучайиши мумкинлигини, бироқ бошқа, айниқса ички йўналишларда талаб ўсиши давом этишини таъкидлади.
колонна грузовиков на шоссе 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
2025 йил якунлари: Ўзбекистонда автомобиль орқали юк ташиш соҳасида нималар рўй берди
Янгиликлар лентаси
0