700 млн долларлик IPOдан кейин: Ўзбекистон йирик компанияларни биржага тайёрламоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял президента компании Franklin Templeton Дженни Джонсон
Шавкат Мирзиёев принял президента компании Franklin Templeton Дженни Джонсон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг илк халқаро IPOси қарийб 700 млн доллар жалб қилди. Энди йирик компанияларни биржага чиқариш режалари муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг Лондон ва Тошкент биржаларидаги илк халқаро IPOси натижасида қарийб 700 млн доллар жалб қилинди. Инвесторлар талаби таклифдан тўрт баравардан зиёд ошди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Franklin Templeton компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсон билан учрашувида маълум қилинди.
IPO — компания акцияларини илк бор оммавий савдога чиқариш жараёни. Миллий инвестиция жамғармасининг акциялари жорий йил май ойида Лондон ва Тошкент биржаларида савдога чиқарилган.
Учрашувда жамғарма таркибидаги давлат компанияларини ислоҳ қилиш, йирик корхоналарни навбатдаги IPOларга тайёрлаш ва фуқароларнинг акциялар савдосидаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, компаниялар раҳбарларининг малакасини ошириш ҳамда Franklin Templeton компаниясини Тошкент халқаро молия маркази фаолиятига жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Локомотивлар паркини янгилаш
Президент АҚШнинг Wabtec компанияси раҳбари Рафаэль Сантана билан ҳам учрашди.
Томонлар АҚШ молия институтлари иштирокида Ўзбекистонга янги локомотивлар етказиб бериш, уларга узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш, бутловчи қисмларни маҳаллий ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, тоғ-кон техникаси учун сервис маркази ташкил этиш ва дизель-генераторлар соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Подписан пакет соглашений по направлениям узбекско-американского сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2026
"Заправкалар", паррандачилик, муҳим минераллар: АҚШ компаниялари билан ҳужжатлар имзоланди
Янгиликлар лентаси
0