https://sputniknews.uz/20260219/usa-kompaniyalar-hujjatlar-imzolanish-55805684.html
"Заправкалар", паррандачилик, муҳим минераллар: АҚШ компаниялари билан ҳужжатлар имзоланди
"Заправкалар", паррандачилик, муҳим минераллар: АҚШ компаниялари билан ҳужжатлар имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ савдо вазири, йирик идоралар ва компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор масалаларни муҳокама қилди.
2026-02-19T09:32+0500
2026-02-19T09:32+0500
2026-02-19T10:02+0500
ўзбекистон
иқтисод
шавкат мирзиёев
ташриф
савдо
инвестиция
ҳамкорлик
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/13/55804835_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c26a4fed891ed63c35b26536f82c6754.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири, йирик идоралар ҳамда компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ташриф АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан учрашувдан бошланди. Томонлар Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришни муҳокама қилди. Шунингдек, давлат раҳбари АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк билан музокара ўтказди.Президент АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашувда қўшма лойиҳалар доирасида имзоланадиган икки томонлама ҳужжатларнинг амалий натижаларини муҳокама қилди. Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (TIFA) доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш, маҳсулотлар етказиб бериш, техник тартибга солиш ва рақамли савдо масалаларига эътибор қаратилди.Икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимотида АҚШ ҳукумати ҳамда молия институтлари вакиллари — АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Замполли, АҚШ–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, шунингдек, “Traxys”, “Valmont Industries”, “Gulf Oil”, “Avigen Broiler Breeding Group”, “John Deere”, “BlackRock Financial Markets Advisory”, “Oppenheimer” ва бошқа етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Видеоалоқа орқали Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари ҳам қатнашди.Томонлар ўта муҳим хомашё, нефть-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.Давлат раҳбари ҳузурида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, паррандачилик кластерини ташкил этиш, агросаноат, молия бозорини ривожлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
https://sputniknews.uz/20260217/mirziyoev-usa-tashrif-55752797.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/13/55804835_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7fc7aceb05babbd574e76f9f9fe1fe76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, вашингтон, ақш, савдо вазири, ўзбекистон–ақш муносабатлари, инвестиция, иқтисодий ҳамкорлик, америка компаниялари, стратегик шериклик
шавкат мирзиёев, вашингтон, ақш, савдо вазири, ўзбекистон–ақш муносабатлари, инвестиция, иқтисодий ҳамкорлик, америка компаниялари, стратегик шериклик
"Заправкалар", паррандачилик, муҳим минераллар: АҚШ компаниялари билан ҳужжатлар имзоланди
09:32 19.02.2026 (янгиланди: 10:02 19.02.2026) Имзоланган келишувлар доирасида Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш, замонавий суғориш технологияларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири, йирик идоралар ҳамда компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ташриф АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан учрашувдан бошланди. Томонлар Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришни муҳокама қилди.
Шунингдек, давлат раҳбари АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк билан музокара ўтказди.
Унда Ишбилармонлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инвестиция платформасини ишга тушириш, йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда юқори технологияли ускуналар етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашувда қўшма лойиҳалар доирасида имзоланадиган икки томонлама ҳужжатларнинг амалий натижаларини муҳокама қилди. Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (TIFA) доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш, маҳсулотлар етказиб бериш, техник тартибга солиш ва рақамли савдо масалаларига эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимотида АҚШ ҳукумати ҳамда молия институтлари вакиллари — АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Замполли, АҚШ–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, шунингдек, “Traxys”, “Valmont Industries”, “Gulf Oil”, “Avigen Broiler Breeding Group”, “John Deere”, “BlackRock Financial Markets Advisory”, “Oppenheimer” ва бошқа етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Видеоалоқа орқали Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари ҳам қатнашди.
Томонлар ўта муҳим хомашё, нефть-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.
Ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарларининг АҚШ штатларига ташрифларини ташкил этиш белгиланди.
Давлат раҳбари ҳузурида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, паррандачилик кластерини ташкил этиш, агросаноат, молия бозорини ривожлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.