Ўзбекистонда Google Pay ишга туширилди — бу нима беради?

© Sputnik / Сгенерировано ИИВ Узбекистане запущен Google Pay
В Узбекистане запущен Google Pay - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Google Pay хизмати ишга туширилгани эълон қилинди. У Android смартфонлари орқали контактсиз тўлов қилиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ишга туширилгани эълон қилинди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизамти хабар берди.
Янгилик Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги C5+1 формати доирасида ўтказилган рақамли технологиялар сессиясида маълум қилинди.
Google Cloud компаниясининг давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар бўйича раҳбари Марцин Красуски хизматнинг Ўзбекистонда иш бошлаганини эълон қилди.
"Бугун Google Ўзбекистонда GPay — Google Pay хизматини ишга тушираётганини мамнуният билан эълон қиламан", — деди у.
Google Pay маҳаллий тўлов хизматларидан фарқли равишда, қўллаб-қувватланадиган халқаро банк карталари орқали хориждаги дўконлар ва интернет платформаларида ҳам тўлов қилиш имконини беради.
Ўзбекистонда эса HUMO Pay ва Payme каби муқобил хизматлар аллақачон мавжуд. Шу боис Google Pay хизматининг асосий янгилиги маҳаллий банклар карталарини халқаро рақамли тўлов экотизимига улаш имконияти билан боғлиқ. Ҳозирча хизматни қайси банклар қўллаб-қувватлаши аниқлаштирилмаган.
Аввалроқ Марказий банк Google Pay ва Apple Pay хизматларини жорий этиш бўйича банклар ҳамда тўлов тизимлари билан техник интеграция ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Биткоин криптовалюта  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Ўзбекистонда HUMO барқарор токени тўлов воситаси сифатида синовдан ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0