Ўзбекистонда HUMO барқарор токени тўлов воситаси сифатида синовдан ўтказилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишБиткоин криптовалюта
Биткоин криптовалюта  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Oбуна бўлиш
Давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган HUMO токени чиқарилиб, у билан товар ва хизматлар учун тўлов қилиш синовдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 1 сўмга тенглаштирилган HUMO барқарор токени чиқарилиб, ундан товарлар ва хизматлар учун тўлов воситаси сифатида фойдаланиш синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) матбуот хизмати хабар берди.
Тажриба-синов лойиҳаси Марказий банк билан биргаликда амалга оширилади. Токен давлат қимматли қоғозлари билан таъминланади.
Агентлик буйруғи билан “Humo Digital” МЧЖ барқарор токенлар айланмасини тартибга солиш бўйича махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Лойиҳа доирасида HUMO барқарор токенини чиқариш, муомалага киритиш ва сўндириш механизмлари синовдан ўтказилади. 1 HUMO 1 сўмга тенглаштирилади.
Тажриба давомида HUMO токенидан Ўзбекистон ҳудудида расмий тўлов воситаси сифатида, шунингдек, товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларда фойдаланиш кўзда тутилган. Лойиҳада 20 тадан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун иштирокчиларнинг банк, процессинг ва блокчейн инфратузилмалари ўзаро интеграция қилинади.
Лойиҳада ҳамкор сифатида крипто-депозитарий, крипто-биржа ва крипто-дўкон фаолияти учун тегишли лицензияларга эга “Asterium” АЖ, шунингдек, банклар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари қатнашади.
Тажриба-синов лойиҳаси уч йилгача давом этиши режалаштирилган.
Центрабанк и НАПП продолжают тестировать систему стейблкоинов в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Ўзбекистон рақамли валюта ва стейблкоинларни синовдан ўтказмоқда
Янгиликлар лентаси
0