https://sputniknews.uz/20260824/raqam-valyuta-steyblkoin-sinov-59933870.html
Ўзбекистон рақамли валюта ва стейблкоинларни синовдан ўтказмоқда
Ўзбекистон рақамли валюта ва стейблкоинларни синовдан ўтказмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Марказий банки улгуржи рақамли валютани жорий этиш имкониятларини ўрганмоқда. Стейблкоин тизими эса Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан бирга махсус "қумдон" режимида синалмоқда.
2026-08-24T15:59+0500
2026-08-24T15:59+0500
2026-08-24T15:59+0500
криптовалюта
марказий банк
форум
рақамли технологиялар
валюта
тадқиқот
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59933704_0:241:2560:1681_1920x0_80_0_0_35af07876a4b3f0ec5d86fb00a0e389b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки улгуржи CBDC — марказий банк рақамли валютасини жорий этиш имкониятларини ўрганишда давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раисининг ўринбосари — Бошқарув аъзоси Нодирбек Ачилов "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ачиловнинг айтишича, Марказий банк бошқа давлатларнинг муваффақиятли ва муваффақиятсиз тажрибасини таҳлил қилмоқда. Улгуржи CBDC, аввало, молия муассасалари ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш учун жорий этилиши мумкин.Шу билан бирга, Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда стейблкоин тизимини махсус хавфсиз ҳуқуқий ва технологик режим — "тартибга солиш қумдони" доирасида синовдан ўтказмоқда.Унинг қўшимча қилишича, тадқиқотлар якунланиб, натижалар баҳоланганидан сўнг якуний қарор қабул қилинади ва бу ҳақда алоҳида эълон берилади.
https://sputniknews.uz/20250911/uzbekistan-stablecoin-muomala-51891851.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59933704_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_d0455c1928e9ef5c95ee644cbf0c79cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
криптовалюта, марказий банк, форум, рақамли технологиялар, валюта, тадқиқот, иқтисод, ўзбекистон
криптовалюта, марказий банк, форум, рақамли технологиялар, валюта, тадқиқот, иқтисод, ўзбекистон
Ўзбекистон рақамли валюта ва стейблкоинларни синовдан ўтказмоқда
Марказий банк рақамли валютани ўрганмоқда, стейблкоин тизими эса махсус ҳуқуқий ва технологик режимда синалмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки улгуржи CBDC — марказий банк рақамли валютасини жорий этиш имкониятларини ўрганишда давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раисининг ўринбосари — Бошқарув аъзоси Нодирбек Ачилов "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ачиловнинг айтишича, Марказий банк бошқа давлатларнинг муваффақиятли ва муваффақиятсиз тажрибасини таҳлил қилмоқда. Улгуржи CBDC, аввало, молия муассасалари ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш учун жорий этилиши мумкин.
"Биринчидан, бу асосан ҳисоб-китобларнинг энг хавфсиз тезлиги ва молиявий муассасалар билан операцияларни амалга оширганимизда самарадорликдир. Иккинчидан, кейинги 7-8 йил ичида жамоатчилик ишончини қозониш учун кўп ҳаракат қилинди. Ва бу ишончни сақлаб қолиш учун биз улгуржи CBDC имкониятларини ўрганишга қарор қилдик", — деди у.
Шу билан бирга, Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда стейблкоин тизимини махсус хавфсиз ҳуқуқий ва технологик режим — "тартибга солиш қумдони" доирасида синовдан ўтказмоқда.
"У ерда аниқ қоидалар, асбоб-ускуналар мавжуд ва бутун операцион тузилма “қумдон”да ўрнатилган. Бу ерда биз тизимни синовдан ўтказмоқдамиз. Бу катта ҳажмда эмас. Стейблкоинларни синовдан ўтказгандан сўнг, бозор қандай муносабат билдиришини, барча иштирокчилар ўзларини қандай намоён қилишини кўрганимиздан сўнг, биз уни кенгайтиришимиз, қўшимча ҳужжатларни тайёрлашимиз мумкин", — деди Ачилов.
Унинг қўшимча қилишича, тадқиқотлар якунланиб, натижалар баҳоланганидан сўнг якуний қарор қабул қилинади ва бу ҳақда алоҳида эълон берилади.