Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва МДҲ транспорт йўлакларини ягона тизимга айлантирмоқчи

© Пресс-служба ЕЭК ЕАЭС и СНГ обсудили меры по облегчению грузоперевозок
ЕАЭС и СНГ обсудили меры по облегчению грузоперевозок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва МДҲ транспорт йўлакларини мувофиқлаштириш, чегара ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва юк ташишни рақамлаштиришга интилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва МДҲ мамлакатлари халқаро транспорт йўлакларини ўзаро мувофиқлаштирилган ягона тизимга айлантириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Масала Остонада ўтказилган МДҲ давлатлари Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг 46-йиғилишида кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошевга кўра, икки ташкилот ҳамкорлиги халқаро юк ташишни янада самарали ташкил этиш имконини беради.
"ЕОИИ ва МДҲ транспорт-логистика мажмуасини мувофиқлаштирилган ҳолда ривожлантириш имконияти — Евроосиё қитъасидаги рақобат устунлигимиздир", — деди у.
Асосий эътибор халқаро транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, чегара ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилди.
Кожошевнинг таъкидлашича, чегара инфратузилмасини яхшилаш кўпроқ юк ташиш имконини беради. Автомобиль, темир йўл ва бошқа транспорт турларининг ўзаро боғлиқ ишлаши эса узлуксиз логистика тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
Вазир МДҲ кенгроқ географик ҳудудни қамраб олиши, ЕОИИ эса чуқурроқ иқтисодий интеграция ва ҳуқуқий механизмларга эга эканини қайд этди.
Ўзбекистон МДҲ аъзоси ва ЕОИИда кузатувчи давлат ҳисобланади. Шу боис транспорт йўлакларини ривожлантириш ва чегара пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш мамлакатнинг халқаро юк ташувлари учун ҳам аҳамиятли.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
EИК 2029 йилгача транспорт бўйича “йўл харитаси” лойиҳасини келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0