Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

EИК 2029 йилгача транспорт бўйича “йўл харитаси” лойиҳасини келишиб олди

© пресс-служба ЕИКЕАЭС
ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Oбуна бўлиш
Ягона транспорт маконига йўлни давом эттирувчи ҳужжат Остонадаги кенгашга киритилади
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Москвада энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев раислигида Евроосиё иқтисодий комиссияси (EИК) Транспорт ва инфратузилма бўйича маслаҳат қўмитасининг 32-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда EОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари ва таклиф этилган экспертлар иштирок этди.
Кун тартибидаги асосий мавзу навбатдаги уч йиллик (2027-2029 йиллар) транспорт сиёсатини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасини тайёрлаш бўлди.
Таъкидланишича, “йўл харитаси” лойиҳасига киритилган чора-тадбирлар аввалги режаларни амалга ошириш натижаларига таянади ва Иттифоқда ягона транспорт маконини ва транспорт хизматлари умумий бозорини шакллантириш бўйича мақсадларга эришиш учун уларнинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади.
Йиғилиш иштирокчилари ҳужжат лойиҳаси тадбирлари бўйича мавжуд келишмовчиликларни батафсил муҳокама қилди ва ҳужжатни 2026 йил октябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган EОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бундан ташқари, Маслаҳат қўмитаси аъзолари 2024-2026 йилларга мўлжалланган транспорт сиёсатини амалга ошириш бўйича амалдаги “йўл харитаси” ва “Евроосиё иқтисодий йўли” декларациясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг бажарилишини муҳокама қилди.
Хусусан, йиғилиш якунлари бўйича қуйидаги таҳлилий маърузалар маъқулланди:
йўл бўйи сервисининг ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисида;
ички сув транспортида ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва электрон навигация хариталарини жорий этиш тўғрисидаги;
Евроосиё транспорт йўлаклари рўйхатига киритилган пулли автомобиль йўллари операторларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида;
юкларни автомобилда каботаж ташиш дастурини амалга ошириш тўғрисида;
ташувчиларнинг юкларни автомобилда халқаро ташишга рухсат бериш тартибини таҳлил қилиш тўғрисида.
Шунингдек, Евроосиё транспорт йўлакларининг автомобиль йўлларида метеорологик ва йўл параметрларини тўплаш ва алмашиш тартиби лойиҳалари ҳамда “Шарқ-Ғарб” ва “Шимол-Жануб” йўналишларида транспорт инфратузилмасининг “тор жойлари” рўйхати маъқулланди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Совещании национальных операторов стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ божхоначилари хавфли етказиб беришларни аниқлаш бўйича ёндашувларни яқинлаштиради
Янгиликлар лентаси
0