https://sputniknews.uz/20260913/eaeu-bojxonachilar-yondashuv-yaqinlashtirish-60405023.html
ЕОИИ божхоначилари хавфли етказиб беришларни аниқлаш бўйича ёндашувларни яқинлаштиради
ЕОИИ божхоначилари хавфли етказиб беришларни аниқлаш бўйича ёндашувларни яқинлаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Қозонда ЕОИИ давлатлари божхона хизматларининг 66-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда хавфларни бошқариш тизими, солиқ юки юқори товарлар ва божхона органлари ўртасида ахборот алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.
2026-09-13T10:31+0500
2026-09-13T10:31+0500
2026-09-13T10:33+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
ҳамкорлик
божхона
анжуман
минск
қозон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60409389_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0a0abcf037ebaede08867bdd08ab6f40.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари божхона хизматлари хавфларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва ахборот алмашинувини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати хабар берди.Қозонда ЕОИИга аъзо давлатлар божхона хизматлари Бирлашган ҳайъати ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг 66-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия божхона хизматлари экспертлари иштирок этди.Томонлар, жумладан, солиқ юки юқори бўлган товарлар рўйхатини муҳокама қилди. Бундай товарлар бўйича назорат ёндашувларини мувофиқлаштириш ва маълумот алмашинувини кенгайтириш яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда божхона назорати самарадорлигини оширишга қаратилган.Муҳокамалар якунлари бўйича тайёрланган қарор лойиҳалари ЕОИИ давлатлари божхона хизматларининг Бирлашган ҳайъати навбатдаги йиғилишига киритилади.Шунингдек, Минскда “ЕОИИ 2.0: божхона маъмурчилигининг трансформацияси ва истиқболлари” халқаро конференцияси ўтказилди. Унда божхона декларацияси, назорат ва ахборот тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, Иттифоқ давлатларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20260907/eaeu-uzbekistan-bojxona-shartnoma-60274744.html
минск
қозон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60409389_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3b650cb6c57fac8c6085ddded88f79a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, ҳамкорлик, божхона, анжуман, минск, қозон
еоии, еик, ҳамкорлик, божхона, анжуман, минск, қозон
ЕОИИ божхоначилари хавфли етказиб беришларни аниқлаш бўйича ёндашувларни яқинлаштиради
10:31 13.09.2026 (янгиланди: 10:33 13.09.2026) ЕОИИ божхона хизматлари хавфларни бошқариш, ахборот алмашинуви ва назорат ёндашувларини янада яқинлаштиришга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари божхона хизматлари хавфларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва ахборот алмашинувини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати
хабар берди.
Қозонда ЕОИИга аъзо давлатлар божхона хизматлари Бирлашган ҳайъати ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг 66-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия божхона хизматлари экспертлари иштирок этди.
Йиғилишнинг асосий мавзуси божхона органларида хавфларни бошқариш тизимини ривожлантириш бўлди. Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши топшириғига биноан, ишчи гуруҳ фаолиятига илк бор Евроосиё иқтисодий комиссияси вакиллари ҳам қўшилди.
Томонлар, жумладан, солиқ юки юқори бўлган товарлар рўйхатини муҳокама қилди. Бундай товарлар бўйича назорат ёндашувларини мувофиқлаштириш ва маълумот алмашинувини кенгайтириш яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда божхона назорати самарадорлигини оширишга қаратилган.
Муҳокамалар якунлари бўйича тайёрланган қарор лойиҳалари ЕОИИ давлатлари божхона хизматларининг Бирлашган ҳайъати навбатдаги йиғилишига киритилади.
Шунингдек, Минскда “ЕОИИ 2.0: божхона маъмурчилигининг трансформацияси ва истиқболлари” халқаро конференцияси ўтказилди. Унда божхона декларацияси, назорат ва ахборот тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, Иттифоқ давлатларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.