Beeline эгаси Perfectum операторини 207 млн долларга сотиб олади — нима ўзгаради?

Вымпелком VimpelCom Beeline
Вымпелком VimpelCom Beeline - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
VEON Perfectum операторини 207 млн долларга сотиб олишга келишди. Битим Beeline компаниясининг частота ресурсини 50 фоизга ошириши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Beeline Uzbekistan эгаси VEON гуруҳи Perfectum бренди остида ишловчи Rubicon Wireless компаниясининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
VEON маълумотига кўра, битимнинг умумий қиймати қарийб 207 млн долларни ташкил этади. Ушбу суммага Perfectum’нинг 93 млн долларга яқин қарзи ҳам киритилган.
Компания харид орқали Beeline Uzbekistan тармоғининг қамрови ва ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, 5G хизматларини ривожлантириш ҳамда уйлар ва корхоналар учун симсиз кенг полосали интернет имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Хусусан, Perfectum’нинг 850 ва 3800 МГц диапазонларидаги жами 115 МГц частота ресурси, тармоқ ускуналари ва Nokia технологиялари асосида қурилган мустақил 5G тармоғи VEON тасарруфига ўтади.
Натижада Beeline компаниясининг мобил алоқа учун ажратилган радиочастоталари қарийб 50 фоизга кўпаяди.
Beeline Uzbekistan бош директори Евгений Настрадиннинг таъкидлашича, қўшимча ресурслар алоқа қамрови ва сифатини яхшилаш, 5G хизматларини жорий этиш имкониятларини кенгайтиради.
Битим учун зарур регулятор рухсатлари олинган. Харидни октябрь ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
Ҳозирча Perfectum бренди ва унинг амалдаги абонентлари учун қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинмаган.
Телефон в руке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2026
Тарифни бепул ўзгартириш, пулли хизматларга чеклов: мобил алоқа қоидалари янгиланди
Янгиликлар лентаси
0