https://sputniknews.uz/20260128/mobil-aloqa-qoidalar-yangilanish-55317187.html
Тарифни бепул ўзгартириш, пулли хизматларга чеклов: мобил алоқа қоидалари янгиланди
Тарифни бепул ўзгартириш, пулли хизматларга чеклов: мобил алоқа қоидалари янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Янги қоидаларга кўра, тариф ўзгариши ҳақида абонентлар 15 кун олдин хабардор қилинади. Рақам кўчириш 20 дақиқага туширилди, пуллик хизматлар чекланди.
2026-01-28T10:01+0500
2026-01-28T10:01+0500
2026-01-28T10:11+0500
жамият
ўзбекистон
хизмат
телефон
интернет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/01/31889134_0:158:3081:1891_1920x0_80_0_0_f02b04db94d9dd10713113a223f9509f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда абонентлар мобил алоқа тариф режасини исталган бошқа тарифга бепул алмаштира олади. Бу норма 26 январь куни давлат рўйхатидан ўтган Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларининг янги таҳририда белгиланди.Янги қоидаларга кўра:Контент хизматлари бўйича ҳам янги тартиб жорий этилди:Ушбу ўзгаришлар 3 ойдан кейин кучга киради.
https://sputniknews.uz/20251118/mobil-operator-narx-oshish-organilish-53557638.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/01/31889134_175:0:2906:2048_1920x0_80_0_0_3be289325391697ea0c5aa1f87ef5fdb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мобил алоқа, тариф ўзгариши, 15 кун огоҳлантириш, рақам кўчириш 20 дақиқа, пуллик хизматлар, ussd, контент хизматлари, телеком қоидалари
ўзбекистон мобил алоқа, тариф ўзгариши, 15 кун огоҳлантириш, рақам кўчириш 20 дақиқа, пуллик хизматлар, ussd, контент хизматлари, телеком қоидалари
Тарифни бепул ўзгартириш, пулли хизматларга чеклов: мобил алоқа қоидалари янгиланди
10:01 28.01.2026 (янгиланди: 10:11 28.01.2026) Ўзбекистонда мобил алоқа қоидалари янгиланди: тариф ўзгариши ҳақида 15 кун олдин огоҳлантириш мажбурий бўлди, рақамни кўчириш 20 дақиқага қисқартирилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда абонентлар мобил алоқа тариф режасини исталган бошқа тарифга бепул алмаштира олади. Бу норма 26 январь куни давлат рўйхатидан ўтган Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларининг янги
таҳририда белгиланди.
Шахсий ҳисобда маблағ етарли бўлмаса, рақамни “мавжуд эмас” ҳолатига ўтказиш муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилади.
Мобил алоқа операторлари тариф шартларини ўзгартирса, абонентлар бу ҳақда камида 15 кун олдин ОАВ, расмий сайт ёки СМС орқали хабардор қилинади.
Хизмат кўрсатиш пунктига бора олмайдиганлар учун яшаш жойига бориш ва олис ҳудудларда сайёр хизмат йўлга қўйилади.
Абонент розилигисиз аввал бепул бўлган хизматларни пулли қилиш тақиқланади.
Тариф бўйича тўлов ечишда ҳисобни манфий ҳолатга туширишга йўл қўйилмайди.
Рақамни бошқа операторга кўчириш эндиликда 8 соатда эмас, 20 дақиқада амалга оширилади.
Контент хизматлари бўйича ҳам янги тартиб жорий этилди:
Пулли хизматлар фақат мобил илова ёки USSD орқали фаоллаштирилади.
Розиликсиз хизматларни автоматик улаш тақиқланади.
Контент провайдерлар тақдим этадиган барча пуллик хизматлар дастлаб нофаол ҳолатда бўлади.
Ушбу ўзгаришлар 3 ойдан кейин кучга киради.