Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 10 млн кишидан ошди: топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Сайёҳлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млн нафарга ёки 20,4 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 10 306 786 нафар хорижлик туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млн нафарга ёки 20,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Афғонистондан келган.
Шу тариқа, Россия Ўзбекистон билан умумий чегарага эга бўлмаган давлатлар орасида туристлар оқими бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0