Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию КНР во главе с премьером Государственного совета Ли Цяном.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию КНР во главе с премьером Государственного совета Ли Цяном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2026
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги янги даврнинг барча шароитларида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию КНР во главе с премьером Государственного совета Ли Цяном.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию КНР во главе с премьером Государственного совета Ли Цяном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2026
Шавкат Мирзиёев принял делегацию КНР во главе с премьером Государственного совета Ли Цяном.
Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг жорий йил август ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва соҳавий идоралар, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар даражасида фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистоннинг “Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.
Маълум қилинишича, қатъий келишувларга асосланган лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, 6 мингдан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Хитойлик сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш фаол давом этмоқда
“Яшил” энергетика, кимё саноати, геология, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ускуна ишлаб чиқариш ва робототехника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши минтақада савдони ривожлантириш ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни мустаҳкамлашга янада кучли суръат бағишлаши таъкидланди.
Музокара чоғида туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди.
Яқин кунларда Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, икки мамлакат ҳудудида маданият марказлари очилади.
Томонлар ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.
Студент на экзамене
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Хоразмда Хитой университети филиали ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0