ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Индонезия ўртасидаги эркин савдо битими йил охиригача кучга кириши мумкин, деди Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев РИА Новостига.Унинг таъкидлашича, келишув ЕОИИнинг бешта давлатининг ҳар бирида ички тартиб-қоидалардан ўтишни талаб этади.Россия вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, келишувлар товарларнинг муҳим номенклатурасини қамраб олади ва божларни ўзаро нолга туширишни назарда тутади. Бу Россия товарларининг Индонезия бозорида рақобатбардош бўлишига ва Индонезия компанияларига ЕОИИ бозоридаги иштирокини кенгайтиришга имкон беради.2025 йил 21 декабрда Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатлари Индонезия билан эркин савдо тўғрисида битим имзолаган.Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв божларнинг мутлақ пасайиши ЕОИИнинг Индонезия билан тахминан 3 миллиард долларлик савдосига таъсир қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битим кучга киргандан кейинги уч-беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравар кўпайиши керак.
Келишувлар товарларнинг муҳим номенклатурасини қамраб олади ва божларни ўзаро нолга туширишни назарда тутади
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Индонезия ўртасидаги эркин савдо битими йил охиригача кучга кириши мумкин, деди Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев РИА Новостига.
“Мен шуни айтишим мумкинки, иттифоқ мамлакатларининг аксарияти ушбу тартиб-таомилни (ратификация – таҳр.) аллақачон якунлади. Яқинда Индонезия президенти Шарқий иқтисодий форум сессиясининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, ратификация қилиш тўғрисида фармон имзолаганини эълон қилди. Шундай қилиб, менимча, оз қолди. Ва мен битим йил охиригача кучга киришига ишонмоқчиман”, – деди Груздев.
Унинг таъкидлашича, келишув ЕОИИнинг бешта давлатининг ҳар бирида ички тартиб-қоидалардан ўтишни талаб этади.
Россия вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, келишувлар товарларнинг муҳим номенклатурасини қамраб олади ва божларни ўзаро нолга туширишни назарда тутади. Бу Россия товарларининг Индонезия бозорида рақобатбардош бўлишига ва Индонезия компанияларига ЕОИИ бозоридаги иштирокини кенгайтиришга имкон беради.
2025 йил 21 декабрда Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатлари Индонезия билан эркин савдо тўғрисида битим имзолаган.
Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв божларнинг мутлақ пасайиши ЕОИИнинг Индонезия билан тахминан 3 миллиард долларлик савдосига таъсир қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битим кучга киргандан кейинги уч-беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравар кўпайиши керак.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.