Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасига эришди

© НОК УзбекистанаБаходир Жалолов
Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2026
Oбуна бўлиш
Икки карра олимпия чемпиони Лондонда британиялик Соломон Дакресга қарши рингга чиқди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Лондон шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги ўн саккизинчи ғалабасига эришди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони, профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов британиялик Соломон Дакресга қарши рингга кўтарилди.
Жалолов 10 раунд давом этган баҳсда тўлиқ устунлик қилди. 1 маротаба нокдаун ҳолати ҳам қайд этилди. Якунда Жалолов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Бу ўзбекистонлик боксчиснинг профессионал боксдаги18-ғалабаси бўлди.
Узбекские боксеры стали чемпионами азиатских игр в Японии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бокс, дзюдо ва таэквондода олтин медалга эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0