Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича қайси давлат етакчи?

Oбуна бўлиш
Россия, Хитой, Туркия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорллари ҳам.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган 22 029 та корхона мавжуд. Шундан 4 851 таси қўшма корхоналар ва 17178 таси хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келди.

Қўшма корхоналар сони бўйича Россия етакчи

Россия иштирокида Ўзбекистонда 994та қўшма корхона ташкил этилган. Иккинчи ўринда — Хитой. Кейин Туркия , Қозоғистон ва Жанубий Корея.

Хорижий компаниялар сони бўйича Хитой етакчи

Хорижий корхонала сони бўйича етакчи ўринни 6 649 та корхона билан Хитой эгаллади. Бу республикадаги хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналар умумий сонининг 30,2 фоизини ташкил этди.
Иккинчи ўринда Россия (16,8%), учинчи — Туркия (10,9 %). Кейинги ўринларда Қозоғистон (6,3 %), Жанубий Корея (3,4%) ва Афғонистон (3,4%) эгаллайди.
2026 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4 841 тага (28,2 %) ўсган.
Ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг жами сонига нисбатан энг катта улуши Тошкент шаҳрига 62,4 %, Тошкент вилоятида – 14,0 %, Самарқандда – 3,6 % ва Фарғонада 3,2 %га тўғри келди.
Янгиликлар лентаси
0