Россия Қуролли кучлари ҳафта давомида 12та аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди

© Sputnik / Станислав Красильников
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари йўқотишлари (қурбон ва яраланган) ҳафта двомида 9055 нафар ҳарбий хизматчини ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 10 октябрдан 16 октябргача 12та аҳоли пунктини назоратга олди ҳамда узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва учувчисиз аппаратлар ёрдамида Украина ҳудудига еттита гуруҳли ҳужумлар уюштирди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Ҳужумлар натижасида:
Ҳарбий юкларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш учун масъул бўлган бир нечта Украина порт инфратузилмаси объектлари ишдан чиқарилди.
Украина Қуролли кучлари учун Ғарб қуроллари, ҳарбий техника, ёқилғи ва материалларни етказиб беришда иштирок этган 15 та қуруқ юк кемаси зарбага учради.
"Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Харков вилоятининг шимоли-шарқида душман тузилмаларини қамал қилишни кучайтирди ва ташқи назорат зонасини кенгайтиришда давом этди.
Лукашово, Лобановка, Резниково, Купино, Нефедовка ва Чёрное аҳоли пунктлари назоратга олинди ва кеча Харков вилоятидаги Варваровка ва Николаевка аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатилди.
"Ғарб" гуруҳи янада қулай позицияларни эгаллади. Улар иккита УҚКнинг механизациялашган ҳужум бригадаси, денгиз пиёдалари бригадаси ва иккита ҳудудий мудофаа бригадасини мағлуб этишди.
"Жануб" кучлар гуруҳи фронт чизиғида ўз позицияларини яхшиладилар. УҚКнинг иккита механизациялашган бригадаси, мото-ўқчи бригадаси, тоғ ҳужум бригадаси, аэромобил бригадаси, учувчисиз тизимлар бригадаси, денгиз пиёдалари бригадаси ва ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этишди.
"Марказ" гуруҳи фаол операциялар натижасида ДХРдаги Новотроицкое, Петровское ва Лидино қишлоқларини озод қилди.
"Шарқ" қўшинлар гуруҳи душман мудофаасига чуқур кириб боришда давом этди ва Запорожье вилоятидаги Никольское қишлоғини озод қилди.
"Днепр" кучлар гуруҳи ўзининг тактик позициясини яхшилади. Улар УҚКнинг иккита механизациялашган бригадаси, тоғ ҳужум полки ва ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этишди.
Ҳаво мудофаа кучлари ҳафта давомида еттита бошқариладиган ҳаво бомбаси, иккита АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракеталари, тўртта "Фламинго" узоқ масофали ракеталар, битта "Нептун" узоқ масофали бошқариладиган ракета ва 5695 та қўзғалмас қанотли учувчисиз аппаратларини уриб туширди.
Ҳафта двомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 9055 нафар ҳарбий хизматчи, 77та зирҳли жанговар машина, 47та дала артиллерия қуроллари, 619та ҳарбий автомобилни ташкил қилди.
Ҳафта двомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 9055 нафар ҳарбий хизматчи, 77та зирҳли жанговар машина, 47та дала артиллерия қуроллари, 619та ҳарбий автомобилни ташкил қилди.
