https://sputniknews.uz/20261014/yaylov-ijara-61168196.html
Маҳаллаларга 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади
Маҳаллаларга 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозир 260 минг бош чорва боқилаётган 623 минг гектар яйловни амалдаги фойдаланувчилар номига расмийлаштириш учун тегишли комиссиянинг ваколати йил охиригача узайтирилади.Олис ҳудудлардаги аҳоли ўз хонадонларидаги чорвани ўтлатиши учун жамоат яйловлари ташкил этилади. Йил якунигача 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Ушбу майдонлар солиқдан озод қилинади.
2026-10-14T11:05+0500
2026-10-14T11:05+0500
2026-10-14T11:05+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0e/61168401_0:173:2911:1810_1920x0_80_0_0_2e96bfe646490a46a05ae41b3f947b82.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллаларга 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев яйловлар деградациясининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан танишган тақдимотда маълум қилинди.Йиғилишда яйловлардан узоқ йиллардан буён фойдаланиб келаётган чорвадорларнинг ҳуқуқларини расмийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозир 260 минг бош чорва боқилаётган 623 минг гектар яйловни амалдаги фойдаланувчилар номига расмийлаштириш учун тегишли комиссиянинг ваколати йил охиригача узайтирилади.Янги тартибга кўра, яйлов ерларининг тоифасини ўзгартирмасдан чорвачилик комплекслари қуришга рухсат берилади. Бу жараёнда ер участкаларининг бошланғич нархи ва ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерлари каби ҳисобланади. Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами 130 гектар майдонда 55 минг бошдан ортиқ чорвага мўлжалланган 15 та комплекс қурилиши белгиланди.Яйловлардан фақат чорва боқиш учун эмас, балки экотуризм, асаларичилик, доривор ўсимликлар етиштириш, кўчатчилик, овчилик ва пиллачилик йўналишларида ҳам фойдаланиш муҳим экани қайд этилди.Шу сабабли яйловларни мазкур фаолият турлари учун ҳам ижарага беришга рухсат этилади. Бундай лойиҳаларни амалга оширишда яйловларнинг табиий ҳолатини сақлаш ва уларнинг қайта тикланишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.Мутасаддиларга яйловларни тиклаш, сув ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун белгиланган янги имкониятларни жойларда амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
https://sputniknews.uz/20260521/nasldor-buzoqlar-subsidiya-57760274.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0e/61168401_89:0:2820:2048_1920x0_80_0_0_46fdeaa28c832299ac1ad00b5d26caa5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Маҳаллаларга 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади
Ушбу майдонлар солиқдан ҳам озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллаларга 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев яйловлар деградациясининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан танишган тақдимотда
маълум қилинди. Йиғилишда яйловлардан узоқ йиллардан буён фойдаланиб келаётган чорвадорларнинг ҳуқуқларини расмийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозир 260 минг бош чорва боқилаётган 623 минг гектар яйловни амалдаги фойдаланувчилар номига расмийлаштириш учун тегишли комиссиянинг ваколати йил охиригача узайтирилади.
“Олис ҳудудлардаги аҳоли ўз хонадонларидаги чорвани ўтлатиши учун жамоат яйловлари ташкил этилади. Йил якунигача 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Ушбу майдонлар солиқдан озод қилинади”, - дейилган хабарда.
Янги тартибга кўра, яйлов ерларининг тоифасини ўзгартирмасдан чорвачилик комплекслари қуришга рухсат берилади. Бу жараёнда ер участкаларининг бошланғич нархи ва ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерлари каби ҳисобланади. Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами 130 гектар майдонда 55 минг бошдан ортиқ чорвага мўлжалланган 15 та комплекс қурилиши белгиланди.
Яйловлардан фақат чорва боқиш учун эмас, балки экотуризм, асаларичилик, доривор ўсимликлар етиштириш, кўчатчилик, овчилик ва пиллачилик йўналишларида ҳам фойдаланиш муҳим экани қайд этилди.
Шу сабабли яйловларни мазкур фаолият турлари учун ҳам ижарага беришга рухсат этилади. Бундай лойиҳаларни амалга оширишда яйловларнинг табиий ҳолатини сақлаш ва уларнинг қайта тикланишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга яйловларни тиклаш, сув ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун белгиланган янги имкониятларни жойларда амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.