Аҳоли хонадонларидаги наслдор бузоқлар учун 700 минг сўмгача субсидия берилади

© Sputnik / Рамиль СитдиковЗона кормления коров на ферме
Зона кормления коров на ферме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент қарорига кўра, наслдор бузоқлар учун субсидия ажратилади. 2027 йилдан пахта ва дон ерларининг 50 фоизига озуқабоп экин экишга рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган наслдор бузоқлар учун субсидия ажратилади.
Бу президентнинг “Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун субсидия тўлаш йўлга қўйилади.
Субсидия миқдори:
сунъий уруғлантириш орқали олинган наслдор бузоқ учун — 500 минг сўм;
эмбрионларни кўчириб ўтказиш орқали олинган наслдор бузоқ учун — 700 минг сўм.
Қарор билан чорвачилик тармоғини 2026–2028 йилларда ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ҳам белгиланди.
Хусусан, 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва бошоқли дон жойлаштирилиши назарда тутилган ер майдонларининг 50 фоизига озуқабоп экинлар экишга рухсат этилади.
Шунингдек, гўшт ва сут маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга, наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш режалаштирилган.
2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 январга қадар хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Мясо  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2026
Нархларни барқарор сақлаш учун гўшт ва наслдор қорамол импортчиларига субсидия берилади
Янгиликлар лентаси
0