ЕОИИнинг жозибадорлик формуласи айтилди

© Sputnik / Владислав Воднев
/ Oбуна бўлиш
ЕОИИни шакллантириш асосида аъзо мамлакатларнинг хавфсиз ва суверен ривожланиш формуласи бор, деди Мартинов.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) нафақат постсовет интеграция майдони сифатида шаклланган, балки Евроосиё минтақасининг бошқа давлатлари учун ҳам жозибадор бўлиб бормоқда,
Энг янги давлатлар халқаро институти (Россия) директори Алексей Мартинов Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган “Ўзгарувчан дунёда ЕОИИ: интеграция истиқболлари ва янги чақириқлар” мавзусидаги видеокўприк чоғида шундай фикр билдирди.
“ЕОИИ собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги интеграция майдони сифатида шаклланди. Бундан ташқари, у постсовет ҳудудидан ташқарига чиқди, бу ҳам муҳим ва ривожланишнинг маълум йўналишини англатади”, - дея таъкидлади Мартинов.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ нафақат “улкан географияси”, балки унинг асосига қўйилган ноёб формуласи сабаб ҳам мамлакатлар учун жозибадор бўлиб қолди.
“Улкан географиядан ташқари, мамлакатлар ва халқларни ЕОИИда иштирок этишга жалб қиладиган асосий нарса бу ўз вақтида президент Путин томонидан шакллантирилган формула – хавфсиз ва суверен ривожланиш формуласидир”, - деди Мартинов ва бу формуладаги ҳар бир сўз “чуқур маъно”га эга эканлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, у ЕОИИ интеграция майдони сифатида минтақанинг турли мамлакатлари томонидан тобора кўпроқ қизиқиш уйғотаётганини қайд этди.
“Бугунги кунда ЕОИИ ҳам постсовет макони мамлакатлари, ҳам, масалан, ШҲТ орқали бутун Евроосиё макони билан у ёки бу даражада кесишадиган мамлакатлар эканлигини кўраётганимиз бежиз эмас”, - деди Мартинов.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

