ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. 2026 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Бадиий кўргазмалар дирекцияси ташаббуси билан Тошкент фотосуратлар уйида XI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесининг "Воқеалар горизонти" кўргазмаси ташриф буюрувчиларни қабул қила бошлади. Экспозицияда рангтасвир, инсталляция, коллаж, фотосурат ҳамда видеоарт жанрларидаги кўп қиррали бадиий ёндашувлар ва муаллифлик ечимлари намойиш этилмоқда.Ўзбекистон санъатини Сарсенбай Байбосинов, Хуршид Зияхонов, Гуля Громова, Лана Лим, Али Бабаев, Назира Кузиева, Алишер Ҳамдамов, Юрий Виденин ва Беҳзод Болтаевлар намоён этмоқда. Халқаро иштирокчилар сафидан Озарбайжон, Франция, Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Сербия, Беларусь, Россия, Италия, Венгрия, Германия ва Болгария вакиллари ўрин олган. Залларда Рамина Саадатхан, Наоми Лотье, Абдураҳмон Абдураҳими, Мария Петрова Мичи, Арман Варданян, Ирина Чернявский Сантрич, Анна Силивончик, Елена Пешкова асарлари, шунингдек, Агдес Багирзаде, Аран Косентино, Тамаш Янош Молнар, Абдул-Ганиу Дермани, Ольга Володина ва Гулмарал Таттибайларнинг фотографик ишлари тақдим этилмоқда.Биеннале куратори, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Зуҳра Зайнутдинова кўргазма ҳақида шундай деди:Кўргазма иштирокчилари эса лойиҳаларнинг концептуал мазмунига тўхталиб, қуйидагича фикр билдирдилар:Томошабинлар учун кўргазма залларида ижодкорларнинг касбий йўли ва ўзига хос ёндашувлари ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус видеоматериаллар ҳам тақдим этилган.
Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва 12 хорижий давлат ижодкорларини бирлаштирган "Воқеалар горизонти" кўргазмаси иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. 2026 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Бадиий кўргазмалар дирекцияси ташаббуси билан Тошкент фотосуратлар уйида XI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесининг "Воқеалар горизонти" кўргазмаси ташриф буюрувчиларни қабул қила бошлади.
Экспозицияда рангтасвир, инсталляция, коллаж, фотосурат ҳамда видеоарт жанрларидаги кўп қиррали бадиий ёндашувлар ва муаллифлик ечимлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон санъатини Сарсенбай Байбосинов, Хуршид Зияхонов, Гуля Громова, Лана Лим, Али Бабаев, Назира Кузиева, Алишер Ҳамдамов, Юрий Виденин ва Беҳзод Болтаевлар намоён этмоқда.
Халқаро иштирокчилар сафидан Озарбайжон, Франция, Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Сербия, Беларусь, Россия, Италия, Венгрия, Германия ва Болгария вакиллари ўрин олган. Залларда Рамина Саадатхан, Наоми Лотье, Абдураҳмон Абдураҳими, Мария Петрова Мичи, Арман Варданян, Ирина Чернявский Сантрич, Анна Силивончик, Елена Пешкова асарлари, шунингдек, Агдес Багирзаде, Аран Косентино, Тамаш Янош Молнар, Абдул-Ганиу Дермани, Ольга Володина ва Гулмарал Таттибайларнинг фотографик ишлари тақдим этилмоқда.
Биеннале куратори, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Зуҳра Зайнутдинова кўргазма ҳақида шундай деди:
"Тошкент фотосуратлар уйидаги экспозиция турли бадиий анъаналар, муаллифлик услублари ва замонавий дунёни англаш усулларини бир маконда жамлайди. Намойиш этилаётган асарлар томошабинларга турли мамлакатлар рассомлари ижоди билан танишиш ва бугунги санъат амалиётининг кенг кўламини кўриш имконини беради".
Кўргазма иштирокчилари эса лойиҳаларнинг концептуал мазмунига тўхталиб, қуйидагича фикр билдирдилар:
"Экспозицияда инсон, маданий хотира ва атрофимиздаги оламнинг ранг-баранглигига бағишланган фотографик туркумлар алоҳида ўрин тутади".
Томошабинлар учун кўргазма залларида ижодкорларнинг касбий йўли ва ўзига хос ёндашувлари ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус видеоматериаллар ҳам тақдим этилган.