“Бу қаҳрамонлик эмас, вазифамиз”: самолётда йўловчи ҳаётини асраб қолган шифокор Камилов

© СоцсетиВрач Хасан Камилов
Врач Хасан Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Шифокор ўзи билан доимо олиб юрадиган тиббий сумкасидан фойдаланиб, аёлга шошилинч ёрдам кўрсатган.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Тошкент-Сеул йўналишидаги рейсда кореялик йўловчи ҳаётини сақлаб қолган самарқандлик оториноларинголог шифокор Ҳасан Камилов Sputnik мухбирига воқеа тафсилотларини сўзлаб берди.
Аввало у бу шифокор учун аҳрамонлик эмас, балки унинг кундалик вазифаси эканини билдирди.
“Бу ҳолат шифокор учун бу қаҳрамонлик эмас. Бу бизнинг ҳар кун бажараётган машаққатли меҳнатимиздир. Чунки ҳар бир инсон, ҳар бир шифокор кишиларга яхшилик қилишни ният қилади”, - деди Камилов.
Шифокорнинг сўзларига кўра, Тошкентдан Сеулга учган самолётда уч соатлик парвоздан сўнг шифокор ёрдами кераклиги эълон қилинган.
“Дарҳол ўрнимдан туриб, аёлнинг ёнига бордим. Беморда на қон босими, на пульс аниқланди, шок ҳолатида эди, кўкариб қолганди”, - деди у.
Шифокор ўзи билан доимо олиб юрадиган тиббий сумкасидан фойдаланиб, аёлга шошилинч ёрдам кўрсатган. Тахминан 15 дақиқадан сўнг бемор ҳушига келган. Шунда у учувчига фавқулодда қўнишга ҳожат йўқлигини айтган ва самолёт парвозни ўз йўналишида давом эттирган.
“Қўлимдан келганча ҳаракат қилдим, чунки биз шифокорлар қасамёд қилганмиз. Ҳамиша халқимга хизмат қилишга, Ўзбекистоннинг содиқ фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан”, - деди Камилов.
Шифокор ҳозир Жанубий Кореяда ҳам қаҳрамонга айланган. Маҳаллий телеканаллар Камиловнинг қаҳрамонлиги ҳақидаги лавҳаларни эфирга узатди.
Врач Хасан Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2026
Ўзбекистонлик шифокор самолётда йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди
Янгиликлар лентаси
0