Ўзбекистонлик шифокор самолётда йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

© СоцсетиВрач Хасан Камилов
Врач Хасан Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2026
Oбуна бўлиш
Камилов Тошкент-Сеул йўналишидаги учаётган йўловчига биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистонлик шифокор Ҳасан Камилов самолётда йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Корея ОАВ ва шикофорнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Шифокор Камилов 11 октябрь куни Тошкент-Сеул йўналишидаги HY511 рейсида аҳволи бирдан ёмонлашиб қолган кореялик аёлга ёрдам берган. Учувчи шифокор борми деб сўраган, фавқулодда қўниш имконияти ҳам кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, аёлнинг қон босими кескин тушиб, ҳушидан кетган. Шундан сўнг ўзбекистонлик шифокор борткузатувчилар билан бирга қарийб бир соат давомида унга ёрдам кўрсатган. Натижада йўловчи ҳушига келиб, нафас олиши тикланган.
“Шикофор ҳар ерда шифокорлигича қолади – ҳатто ўнг минг метр баландликда. Инсон ҳаёти хавф остида қолганда, четда қолиб бўлмайди”, - дея ҳисоблайди Камилов.
“28 илгак” клуби чала туғилган болаларни парвариш қилишда қандай ёрдам бермоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2026
Ўзбекистонда эгзулик кўнгиллилари болалар ҳаётини қутқаришга қандай ҳисса қўшмоқда
Янгиликлар лентаси
0