https://sputniknews.uz/20260614/ozbekiston-egzulik-kongillilari-58333867.html
Ўзбекистонда эгзулик кўнгиллилари болалар ҳаётини қутқаришга қандай ҳисса қўшмоқда
Ўзбекистонда эгзулик кўнгиллилари болалар ҳаётини қутқаришга қандай ҳисса қўшмоқда
Sputnik Ўзбекистон
"28 илгак" клубининг биринчи тўққиз йиллик фаолияти давомида муддатидан олдин туғилган болажонлар учун 13 мингтага яқин кийим-кечак тўплами тўқилган... 14.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-14T19:03+0500
2026-06-14T19:03+0500
2026-06-15T10:03+0500
видео
ўзбекистон
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0e/58334305_0:0:3640:2048_1920x0_80_0_0_cb9b9fe5e58270f5078fd4cc5ffb0968.jpg
Халқаро омма олдида тўқиш кунида Тошкентнинг Марказий маданият ва истироҳат боғида (Central park) “Бизда ҳаёт тўқилади” акцияси бўлиб ўтди. Унда муддатидан олдин туғилган болалар учун иссиқ кийим ва терапевтик ўйинчоқлар тўқиган 70 нафарга яқин киши қатнашди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Тадбирда моҳир тўқувчилар ҳам, энди ўрганишни бошлаганлар ҳам қатнашди. Хоҳловчилар учун тўқиш сирлари ҳақида қисқача маълумот берилди ва улар йигирилган ип ва тўқиш симлари билан таъминланди.Шунингдек, меҳмонлар эксперт-Тошкентдаги Республика она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази филиали неонатал хизмати директории ўринбосари Сайёра Нурмуҳамедова билан мулоқот қилишга муяссар бўлишди. У муддатидан олдин туғилиш муаммолари ва бугун тиббиёт бундай кичкинтойларни парвариш қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.Тадбир Ўзбекистонда деярли 10 йилдан буён фаолият юритаётган “28 илгак” клуби кўмагида бўлиб ўтди. Унинг аъзолари жуда жажжи болажонлар – муддатидан олдин туғилганлар учун беғараз кийим-кечак тўқиб келади. 100 фоиз йигирилган ипдан тўқилган кийимлар кичкинтойларга оҳиста санчилиш сабаб нафас олиш ва тана ҳароратини сақлаб туришда ёрдам беради.Елена Семерджиди – клуб асосчиси ва координатори, мутахассислиги бўйича ҳисобчи ва ташаббускор. Қозоғистонда пайдо бўлган бундай ташаббус ҳақида хабар топиб ва унинг асосчиси, фотожурналист Карла Нур билан 2027 йилда танишиб, у нима бўлган тақдирда ҳам бундай ташаббусни Ўзбекистонда ҳам амалга оширишга бел боғлади. Айтганча, бундай клублар МДҲнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд.Бу ташаббус билан шифокорлар, хусусан, акушер гинекологлар ва неонатологларни таништириш муҳим эди. Биринчи тўпламларни тўқиб, Елена Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Перинатал маркази ва туғуруқ компексига йўл олди. У ерда унинг ғоясини катта қизиқиш билан қабул қилишди.2017 йил 17 апрель куни тўқилган илк кийимлар тўплами тиббиёт муассасаларига топширилди ва шу кунни Ўзбекистондаги “28 илгак” клуби ташкил этилган кун деб ҳисоблаш мумкин.Клубнинг илк “мажлислари” Еленанинг уйида бўлиб ўтган. Аста секин у ижтимоий тармоқларни ривожлантириб, ота-оналарнинг рухсати билан болаларига “28 илгак” клуби кийимлар тўплами берилган оналарнинг сурат ва ҳикоялари билан бўлишарди. Клуб ривожланиб тобора ривожланиб борди, учрашувлар кафелар ва очиқ майдонларда ўтказила бошланди. Ҳатто карантин пайтида ҳам иш тўхтаб қолмади, “фариштачалар” (клуб аъзолари бир бирларини шундай аташади) уйда ўтириб ҳам муддатидан олдин туғилган мурғакларга тўқишди.“28 илгак” клуби билан 9 йилдан зиёд вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келамиз. Улар бизга қўлда тўқилган ўз нарсаларини олиб келишади. Бу шапкачалар, пайпоқчалар, нимчалар, ёпинғичлар. Ва биз улардан кенг фойдаланамиз. Бу бизга мудддатидан олдин туғилган болаларни парвариш қилишда иссиқда сақлаш учун жуда ёрдам беради”, - дейди неонатолог шифокор Сайёра Нурмуҳамедова.Биринчи йиллар кўнгиллилар кийим-кечакларни беғараз беришига ҳамма ҳам ишонмаган. Агар бошида айрим ишончсизлик бўлган бўлса, ҳозир ота-оналар “фариштачалар”га уларнинг кичкинтойларига бўлган ишончи ва улар учун бундай осон бўлмаган пайтда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдиришади.Клубнинг биринчи тўққиз йиллик фаолияти давомида, Семерджидининг сўзларига кўра, 13 мингтага яқин нарсалар тўплами тўқилган.Унинг сўзларига кўра, ҳар бир тўпламга ота-оналарни қўллаб қувватлаш сўзлари ва кўнгилли исми битилган хатча cолинади. Миннатдор ота-оналар тез-тез Елена Семерджидига қўнғироқ қилиб, “фариштачаларга” ўз ташаккурларини изҳор этишади.“Шунингдек, биз болаларга тўпламга кирмайдиган махсус тўқилган ўйинчоқларни ҳам берамиз, уларни тўқиш қийин бўлгани учун ҳамма кўнгилли ҳам тўқий олмайди”, - дейди клуб асосчиси.Барча нарсалар учун пат бўлмаган табиий жун ишлатилади, кийимлар бола танасида ҳеч қандай тугунни ҳис қилмаслиги учун силлиқ томони билан тўқилади.Йигирилган ипни харид қилишга ҳомийлар ёрдам беради, кўнгиллиларга у бепул берилади. Аммо ҳамма ўз ҳиссасини қўшишни истаб, ип сотиб олади ва бунга яқинларини ҳам ундайди. Битта тўплам учун ўртача иккита калава кетади.Клубнинг яна бир аъзоси 2019 йилдан бери эзгу иш билан шуғулланиб келаётган Зеноре Меметова.Зеноре қанча тўплам тўқишини аниқ айта олмайди, ҳисобдан адашган.“Барча болажонлар соғ саломат бўлишини истаймиз. Барча онажонлар бахтиёр бўлишсин, қувонишсин. Болажонлар яхши ривожланиб улғайишсин, барчаси яхши бўлсин. Биз эса ўз ишимизни давом эттирамиз”, - дейди у.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0e/58334305_455:0:3186:2048_1920x0_80_0_0_66f502c63b95b9c789b36f259eee6f0f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, ўзбекистон, болалар
видео, ўзбекистон, болалар
Ўзбекистонда эгзулик кўнгиллилари болалар ҳаётини қутқаришга қандай ҳисса қўшмоқда
19:03 14.06.2026 (янгиланди: 10:03 15.06.2026) Эксклюзив
"28 илгак" клубининг биринчи тўққиз йиллик фаолияти давомида муддатидан олдин туғилган болажонлар учун 13 мингтага яқин кийим-кечак тўплами тўқилган, пайпоқчалар, нимчалар, ёпинғичлар шулар жумласидан.
Халқаро омма олдида тўқиш кунида Тошкентнинг Марказий маданият ва истироҳат боғида (Central park) “Бизда ҳаёт тўқилади” акцияси бўлиб ўтди. Унда муддатидан олдин туғилган болалар учун иссиқ кийим ва терапевтик ўйинчоқлар тўқиган 70 нафарга яқин киши қатнашди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тадбирда моҳир тўқувчилар ҳам, энди ўрганишни бошлаганлар ҳам қатнашди. Хоҳловчилар учун тўқиш сирлари ҳақида қисқача маълумот берилди ва улар йигирилган ип ва тўқиш симлари билан таъминланди.
Шунингдек, меҳмонлар эксперт-Тошкентдаги Республика она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази филиали неонатал хизмати директории ўринбосари Сайёра Нурмуҳамедова билан мулоқот қилишга муяссар бўлишди. У муддатидан олдин туғилиш муаммолари ва бугун тиббиёт бундай кичкинтойларни парвариш қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Тадбир Ўзбекистонда деярли 10 йилдан буён фаолият юритаётган “28 илгак” клуби кўмагида бўлиб ўтди. Унинг аъзолари жуда жажжи болажонлар – муддатидан олдин туғилганлар учун беғараз кийим-кечак тўқиб келади. 100 фоиз йигирилган ипдан тўқилган кийимлар кичкинтойларга оҳиста санчилиш сабаб нафас олиш ва тана ҳароратини сақлаб туришда ёрдам беради.
Елена Семерджиди – клуб асосчиси ва координатори, мутахассислиги бўйича ҳисобчи ва ташаббускор. Қозоғистонда пайдо бўлган бундай ташаббус ҳақида хабар топиб ва унинг асосчиси, фотожурналист Карла Нур билан 2027 йилда танишиб, у нима бўлган тақдирда ҳам бундай ташаббусни Ўзбекистонда ҳам амалга оширишга бел боғлади. Айтганча, бундай клублар МДҲнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд.
“Бошлаш ҳамиша қийин: нимадан бошлашни ва нима қилишни билмайсан. Лекин менга Карла Нур ва қозоғистонлик кўнгиллилар ёрдам берди. Аввалига йигирилган ип сотиб олиб, мустақил махсус ўлчамларга мос бир неча кийим тўқиш, қолган иштирокчилар унга қараб ишлаши мумкин бўлган таърифни ишлаб чиқиш керак эди”, - дейди Елена.
Бу ташаббус билан шифокорлар, хусусан, акушер гинекологлар ва неонатологларни таништириш муҳим эди. Биринчи тўпламларни тўқиб, Елена Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Перинатал маркази ва туғуруқ компексига йўл олди. У ерда унинг ғоясини катта қизиқиш билан қабул қилишди.
2017 йил 17 апрель куни тўқилган илк кийимлар тўплами тиббиёт муассасаларига топширилди ва шу кунни Ўзбекистондаги “28 илгак” клуби ташкил этилган кун деб ҳисоблаш мумкин.
Клубнинг илк “мажлислари” Еленанинг уйида бўлиб ўтган. Аста секин у ижтимоий тармоқларни ривожлантириб, ота-оналарнинг рухсати билан болаларига “28 илгак” клуби кийимлар тўплами берилган оналарнинг сурат ва ҳикоялари билан бўлишарди. Клуб ривожланиб тобора ривожланиб борди, учрашувлар кафелар ва очиқ майдонларда ўтказила бошланди. Ҳатто карантин пайтида ҳам иш тўхтаб қолмади, “фариштачалар” (клуб аъзолари бир бирларини шундай аташади) уйда ўтириб ҳам муддатидан олдин туғилган мурғакларга тўқишди.
“Клуб яшаши учун мунтазам учрашувларни ташкил этиш шарт. Биз ҳар икки ҳафтада ёки ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта йиғилишга ҳаракат қиламиз. Бундай учрашувларга камида 35 киши келади. Клубда эса улар сони юз нафар атрофида. Ўз ишининг уддасидан аъло даражада чиққан эркаклар ҳам сафимизда бўлган. Бугунги кунда биз тўқиган кийимларимизни Самарқанд, Чирчиқ, Олмалиқ, Фарғона водийси шаҳарларига жўнатамиз”, - дея қўшимча қилади клуб асосчиси.
“28 илгак” клуби билан 9 йилдан зиёд вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келамиз. Улар бизга қўлда тўқилган ўз нарсаларини олиб келишади. Бу шапкачалар, пайпоқчалар, нимчалар, ёпинғичлар. Ва биз улардан кенг фойдаланамиз. Бу бизга мудддатидан олдин туғилган болаларни парвариш қилишда иссиқда сақлаш учун жуда ёрдам беради”, - дейди неонатолог шифокор Сайёра Нурмуҳамедова.
Биринчи йиллар кўнгиллилар кийим-кечакларни беғараз беришига ҳамма ҳам ишонмаган. Агар бошида айрим ишончсизлик бўлган бўлса, ҳозир ота-оналар “фариштачалар”га уларнинг кичкинтойларига бўлган ишончи ва улар учун бундай осон бўлмаган пайтда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдиришади.
Клубнинг биринчи тўққиз йиллик фаолияти давомида, Семерджидининг сўзларига кўра, 13 мингтага яқин нарсалар тўплами тўқилган.
“Энг кераклиси – бу пайпоқчалар. Ва ҳар бир пайпоқча йигирма саккизинчи илгак, ҳалқадан бошланади, шу боис клубимиз ҳам айнан шундай номланади. Кейин шапкачалар, нимчалар ва ёпинғичлар зарурий нарсалар қаторида. Кўнгиллиларимиз бу тўпламларни саккиз юз грамдан бошланадиган ва ўртача икки ярим-уч килограмм бўлган болаларга мос келадиган ўлчамларга қараб тўқишади. Кўнгиллиларимиз кичкинтойлар ҳаётига ёрқинлик киритиш учун ўзлари бўяйдиган йигирилган ипни қўшишади”, - дейди Кристина Фролова, клуб кўнгиллиси ва фаоли.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир тўпламга ота-оналарни қўллаб қувватлаш сўзлари ва кўнгилли исми битилган хатча cолинади. Миннатдор ота-оналар тез-тез Елена Семерджидига қўнғироқ қилиб, “фариштачаларга” ўз ташаккурларини изҳор этишади.
“Шунингдек, биз болаларга тўпламга кирмайдиган махсус тўқилган ўйинчоқларни ҳам берамиз, уларни тўқиш қийин бўлгани учун ҳамма кўнгилли ҳам тўқий олмайди”, - дейди клуб асосчиси.
Барча нарсалар учун пат бўлмаган табиий жун ишлатилади, кийимлар бола танасида ҳеч қандай тугунни ҳис қилмаслиги учун силлиқ томони билан тўқилади.
“28 илгак” ҳақида мен 6 ёшли қизимдан билганман. Биринчи учрашувда координатор билан танишдим. “Тўқишни биласизми?” деб сўради у. Мен 12 ёшимдан тўқишни билардим. Елена менга топшириқ берди. Мавжуд ўлчамлар бўйича иккита тўплам тайёрлаш. Мен буни бугунги кунда мен усиз ҳаётимни тасаввур қила олмайдиган клубга қўшилиш учун имтиҳоним эди деб ҳисоблайман”, - дейди Галина Ходжабекова.
Йигирилган ипни харид қилишга ҳомийлар ёрдам беради, кўнгиллиларга у бепул берилади. Аммо ҳамма ўз ҳиссасини қўшишни истаб, ип сотиб олади ва бунга яқинларини ҳам ундайди. Битта тўплам учун ўртача иккита калава кетади.
“Йигирилган ип дўконига кириб, биз шунчаки қуриб чиқиб кета олмаймиз ва албатта бирон нарса оламиз. Биринчи навбатда, чунки эслаймиз, бизнинг ҳам муддатидан олдин туғилган болаларимиз бор, уларга биронта қизиқ нарса тўқиб бериш керак. Чиройли йигирилган иплардан эса чиройли тўплам тўқиса бўлади”, - дейди Галина Ходжабекова.
Клубнинг яна бир аъзоси 2019 йилдан бери эзгу иш билан шуғулланиб келаётган Зеноре Меметова.
“28 илгак” клуби бу барча аёллар эгзулик ишига ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қиладиган макон. Ҳар бир илгак, ҳалқага ҳар бир аёл ўзида бўлган яхши нарсани қўшади. Биз ҳамиша яхши кайфият, яхши ниятлар, эзгу тилаклар билан тўқишга ҳаракат қиламиз”, - дейди у.
Зеноре қанча тўплам тўқишини аниқ айта олмайди, ҳисобдан адашган.
“Барча болажонлар соғ саломат бўлишини истаймиз. Барча онажонлар бахтиёр бўлишсин, қувонишсин. Болажонлар яхши ривожланиб улғайишсин, барчаси яхши бўлсин. Биз эса ўз ишимизни давом эттирамиз”, - дейди у.