Мирзиёев робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшларни тақдирлади

© Yoshlar ishlari agentligiРобототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар
Робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамоаси робототехника бўйича халқаро мусобақасининг мутлақ чемпионига айланди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Президент фармони билан робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Зиёдулла Бўтахонов “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.
Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори, жамоа аъзолари, техник мураббийси, менежерлари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдиранди.
“...Том маънода тарихий ғалабани қўлга киритгани ва жаҳон чемпиони деган улкан шарафли номга сазовор бўлгани, шу тариқа Янги Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътибори ва нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшгани, ёш авлодни илм-фан, илғор технологиялар, ихтиро ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур туйғуларини камол топтириш борасида алоҳида намуна кўрсатиб келаётгани учун мукофотлансин”, - дейилган ҳужжат матнида.
© Ёшлар ишлари агентлиги
Ўзбекистон робототехника бўйича жаҳон чемпионига айланди - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Yoshlar ishlari agentligi
Робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Yoshlar ishlari agentligi
Робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Yoshlar ishlari agentligi
Робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Yoshlar ishlari agentligi
Робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Yoshlar ishlari agentligi
Робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлган ёшлар - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида 190 та яқин давлат вакиллари иштирокида ўтган “FIRST Global Challenge 2026” халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижага эришди.
Терма жамоа 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпион бўлди.

Ёш ўзбекистонлик муҳандислар 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев встретился с членами сборных Узбекистана по шахматам и парашахматам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Мирзиёев шахматчиларни тақдирлади ва соҳани ривожлантириш режаларини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0