https://sputniknews.uz/20260929/mirziyoev-shaxmatchilar-taqdirlash-rejalar-60829834.html
Мирзиёев шахматчиларни тақдирлади ва соҳани ривожлантириш режаларини маълум қилди
Мирзиёев шахматчиларни тақдирлади ва соҳани ривожлантириш режаларини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашиб, Олимпиада чемпионларига $200 минг, уй ва автомобиль берилишини маълум қилди. Шунингдек, уч ҳудудда шахмат академияси филиаллари ва Янги Тошкентда шахмат саройи очиш режалаштирилган.
2026-09-29T18:41+0500
2026-09-29T18:41+0500
2026-09-29T18:41+0500
нодирбек абдусатторов
жавоҳир синдаров
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
шавкат мирзиёев
ғалаба
чемпион
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1d/60829663_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_5b5e933887a5d07a413bca7a8b603618.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сент — Sputnik. Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашиб, уларни Самарқанддаги Олимпиада натижалари билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.У Нодирбек Ёқуббоевнинг Ҳиндистонга қарши ҳал қилувчи партиясини, Нодирбек Абдусатторовнинг мусобақани мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи тахтада олтин медаль олганини алоҳида қайд этди.Муҳиддин Мадаминовнинг ҳал қилувчи кунда украиналик Роман Деҳтиаров устидан қозонган ғалабаси ва Шамсиддин Воҳидовнинг жаҳон чемпиони Гукешга қарши ўйини ҳам эътироф этилди.Учрашувда бир гуруҳ шахматчилар, мураббийлар ва соҳа вакилларига давлат мукофотлари ҳам топширилди. Уларни тақдирлаш тўғрисидаги фармон президент томонидан бир кун аввал имзоланган эди.Олимпиада чемпиони бўлган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовга уй-жой ва автомобиль берилади. Шахматни ривожлантириш бўйича ҳам қатор янги чоралар белгиланди. Тошкент халқаро шахмат академиясининг Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада филиаллари очилади, академияда олий тоифали мураббийлар тайёрлаш йўлга қўйилади.FIDE рейтингида 1500 дан юқори балл тўплаган шахматчиларнинг хусусий клубларда ўқиш харажатларининг ярмини давлат қоплайди. Мамлакатда "Ўзбекистон Gran chess" миллий бренди остида халқаро турнирлар мунтазам ташкил этилади.Шунингдек, ҳар бир ҳудудда иқтидорли болаларни эрта аниқлаш ва уларни кучли устозларга бириктириш тизими кучайтирилади. Қизлар шахмати ва парашахматни ривожлантириш бўйича алоҳида тизим жорий этилади.Президент Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.
https://sputniknews.uz/20260928/fide-uzbekistan-taqdirlanish-60789226.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1d/60829663_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_74177596cda34984e1bca0013793715f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нодирбек абдусатторов, жавоҳир синдаров, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, шавкат мирзиёев, ғалаба, чемпион
нодирбек абдусатторов, жавоҳир синдаров, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, шавкат мирзиёев, ғалаба, чемпион
Мирзиёев шахматчиларни тақдирлади ва соҳани ривожлантириш режаларини маълум қилди
Президент чемпион шахматчилар ва парашахматчиларни тақдирлаш ҳамда шахматни ривожлантириш бўйича янги режаларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 сент — Sputnik. Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашиб, уларни Самарқанддаги Олимпиада натижалари билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
У Нодирбек Ёқуббоевнинг Ҳиндистонга қарши ҳал қилувчи партиясини, Нодирбек Абдусатторовнинг мусобақани мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи тахтада олтин медаль олганини алоҳида қайд этди.
Президент Жавоҳир Синдоровнинг барқарор ўйинига ҳам тўхталиб, уни олдинда жаҳон тожи учун баҳс кутаётганини таъкидлади.
Муҳиддин Мадаминовнинг ҳал қилувчи кунда украиналик Роман Деҳтиаров устидан қозонган ғалабаси ва Шамсиддин Воҳидовнинг жаҳон чемпиони Гукешга қарши ўйини ҳам эътироф этилди.
Учрашувда бир гуруҳ шахматчилар, мураббийлар ва соҳа вакилларига давлат мукофотлари ҳам топширилди. Уларни тақдирлаш тўғрисидаги фармон президент томонидан бир кун аввал имзоланган эди.
Олимпиада чемпиони бўлган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовга уй-жой ва автомобиль берилади.
Ҳар бир чемпион 200 минг доллар, уларнинг мураббийлари эса 50 минг доллар миқдорида пул мукофоти олади. Парашахмат олимпиадаси бронза медаль соҳиблари ҳам уй-жой, автомобиль ва 50 минг доллардан мукофотланади. Ғолиб ва иштирокчилар давлат мукофотларига ҳам сазовор бўлди.
Шахматни ривожлантириш бўйича ҳам қатор янги чоралар белгиланди. Тошкент халқаро шахмат академиясининг Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада филиаллари очилади, академияда олий тоифали мураббийлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
FIDE рейтингида 1500 дан юқори балл тўплаган шахматчиларнинг хусусий клубларда ўқиш харажатларининг ярмини давлат қоплайди. Мамлакатда "Ўзбекистон Gran chess" миллий бренди остида халқаро турнирлар мунтазам ташкил этилади.
Шунингдек, ҳар бир ҳудудда иқтидорли болаларни эрта аниқлаш ва уларни кучли устозларга бириктириш тизими кучайтирилади. Қизлар шахмати ва парашахматни ривожлантириш бўйича алоҳида тизим жорий этилади.
Президент Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.