https://sputniknews.uz/20261013/arxiv-ishi-61156718.html
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган ариза берувчига тўланган маблағ қайтарилмайди. 13.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-13T18:10+0500
2026-10-13T18:10+0500
2026-10-13T18:10+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/709/71/7097132_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_c787e3e5195432e0a08df24ff81fe67a.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистонда архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.Ҳукуматнинг 2026 йил 10 октябрдаги 559-сон қарори билан мазкур йўналишда давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.Қарорга кўра, давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади. Ундан давлат органлари ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.Хизмат “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон миллий архивлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатилади.ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Шунингдек, белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи тўланади.Давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган ариза берувчига тўланган маблағ қайтарилмайди. Хизмат кўрсатиш рад этилган тақдирда эса ариза берувчи хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, қайта тўлов тўламасдан мурожаат қилиши мумкин.Ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш муддати ва тўлов миқдори уларнинг турига қараб белгиланади.Хусусан, сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатлар рўйхати 30 иш кунида экспертизадан ўтказилади. Бунинг учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (4,4 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади. Мазкур ҳужжат фақат давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилади.Иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома 15 иш кунида, БҲМнинг 2 баравари (880 минг сўм) эвазига экспертизадан ўтказилади. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси учун ҳам 15 иш куни белгиланган бўлиб, тўлов БҲМнинг 5 бараварини (2,2 млн сўм) ташкил этади.Идоравий архив, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияси ҳамда эксперт комиссияси тўғрисидаги низомлар 10 иш кунида, БҲМнинг 1 баравари (440 минг сўм) эвазига кўриб чиқилади.Ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатлари ва ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномани экспертизадан ўтказиш муддати 15 иш куни, тўлови эса БҲМнинг 2 баравари (880 минг сўм) этиб белгиланган.Экспертизадан ўтказилиб, келишилган ҳужжат лойиҳасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилса, у умумий тартибда қайта экспертизадан ўтказилиши шарт.Давлат архивларининг архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлари лойиҳалари эса экспертизадан ўтказилмайди.
https://sputniknews.uz/20251125/arxiv-raqamlashtirilish-shajara-tizim-53718977.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/709/71/7097132_0:0:900:675_1920x0_80_0_0_26b785d204ae021ac2ab986e0d67d670.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган ариза берувчига тўланган маблағ қайтарилмайди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистонда архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги
хабар берди.
Ҳукуматнинг 2026 йил 10 октябрдаги 559-сон қарори билан мазкур йўналишда давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қарорга кўра, давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади. Ундан давлат органлари ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.
Хизмат “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон миллий архивлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Шунингдек, белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи тўланади.
Давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган ариза берувчига тўланган маблағ қайтарилмайди. Хизмат кўрсатиш рад этилган тақдирда эса ариза берувчи хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, қайта тўлов тўламасдан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш муддати ва тўлов миқдори уларнинг турига қараб белгиланади.
Хусусан, сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатлар рўйхати 30 иш кунида экспертизадан ўтказилади. Бунинг учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (4,4 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади. Мазкур ҳужжат фақат давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилади.
Иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома 15 иш кунида, БҲМнинг 2 баравари (880 минг сўм) эвазига экспертизадан ўтказилади. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси учун ҳам 15 иш куни белгиланган бўлиб, тўлов БҲМнинг 5 бараварини (2,2 млн сўм) ташкил этади.
Идоравий архив, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияси ҳамда эксперт комиссияси тўғрисидаги низомлар 10 иш кунида, БҲМнинг 1 баравари (440 минг сўм) эвазига кўриб чиқилади.
Ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатлари ва ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномани экспертизадан ўтказиш муддати 15 иш куни, тўлови эса БҲМнинг 2 баравари (880 минг сўм) этиб белгиланган.
Экспертизадан ўтказилиб, келишилган ҳужжат лойиҳасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилса, у умумий тартибда қайта экспертизадан ўтказилиши шарт.
Давлат архивларининг архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлари лойиҳалари эса экспертизадан ўтказилмайди.